Ўзбекистон янгиликлари

Ушбу ойда халқимизнинг меҳр-мурувват, оқибат ва саховат, ўзгаларга кўмак қўлини узатиш, йиғилганни суяш каби фазилатлари ҳар доимгидан-да кенгроқ намоён бўлади. Бу Президентимиз томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ҳимоя сиёсатига ғоят ҳамоҳангдир.

Поп тумани "Кичик Хўжаобод" жоме масжидида, қўли очиқ, саховатпеша инсонларимиз ташаббуси билан хайру саховат карвони ташкил этилди. Унда вилоят бош имом хатиби, туман ҳокими, вилоят ва туман диний идора вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Рамазон ойида бундай эзгу амаллар ҳажми янада кенгайгани, Кексалар, беморлар, боқувчисини йўқотган инсонлар, ота-она меҳридан бебаҳра қолганлар ҳолидан хабар олиш борасидаги ишлар қамрови янада ортганини таъкидлаб ўтдилар.

Шундан сўнг ногиронлиги бўлганлар, ёлғиз кексалар ҳамда кам таъминланган оилаларга меҳр-мурувват улашиб, беморларнинг ҳолидан хабар олинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

741 марта ўқилди

Янгиликлар

Top