Ўзбекистон янгиликлари

Наманган вилоятида бир қатор диний-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди

14 май куни Наманган вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов раҳбарлигида Янгиқўрғон туманида фаолият кўрсатаётган масжидлар имом-хатиб, имом-ноиб ва мутаваллилари иштирокида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.
Мажлисда бугунги кунда диний соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўз навбатида имом-хатиблик шарафли ва масъулиятли вазифа экани, бугунги кун имоми замонга зийраклик билан қараши, ўзининг устида мунтазам ишлаши ва мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжларини қондириш учун тинимсиз изланиб, хизмат қилишлари зарурлигига алоҳида урғу қаратилди.
Жумладан, масжидлар имом-хатиб ва имом-ноибларини иш давомати, функционал вазифаларини бажариш, кийиниш маданиятига риоя қилиш бўйича шахсий намуна бўлиши лозимлиги ҳамда Фуқораларни қабул қилиш кунини ҳам сифатли қабул қилишни айтиб ўтилди.
Шунингдек, шу куни ЎМИ Наманган вилоят вакили Мусохон домла Аббосиддинов бошчилигида тузилган махсус ишчи гуруҳ аъзолари Янгиқўрғон туманидаги «Абдуллоҳ», «Баҳоуддин пирим», «Доруссалом», «Бешбулоқ» масжидларининг озодалиги, ҳужжатлари юритилиши, қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечириб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.
*****
Наманаган вилояти Давлатобод туманидаги Маданият марказида вилоятда фаолият юритаётган отинойилар учун навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди. Унда оила муқаддаслиги, миллий ва диний қадриятлар, бидъат-хурофот, Ислом шариатида фиқҳий атамалар таснифи, оилада аёлларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, қайнона-келин муносабатлари каби мавзуларда маърузалар қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

555 марта ўқилди

Янгиликлар

Top