Ўзбекистон янгиликлари

Кеча 27 май куни “Ҳаж – 2024” мавсумида Андижон вилоятидан илк зиёратчилар Андижондан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик ҳиссини кўришимиз мумкин.
Барча муборак сафар тараддудида, муқаддас заминга ошиқмоқда.

Ҳаяжонли, орзулар ушалган дамларда Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган ҳамюртларимиз эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Изоҳ: "Ҳаж-2024" мавсумидан Андижон вилоятидан 1647 нафар хамюртларимиз Ҳаж сафарига бориши белгиланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

786 марта ўқилди

Янгиликлар

Top