Ўзбекистон янгиликлари

"Сиз бизга кераксиз” тадбири Сурхондарёда

Шу йил 27 май куни Сурхондарë вилоятидаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида 54 нафар имконияти чекланган ногиронлиги бўлган инсонлар билан “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар бўлими масъул ходими Мунира Абубакирова, вилоят бош отинойиси Х.Қосимова, отинойилар иштирок этди. 

Маърифий тадбирда мутасадди вакиллар иштирокчиларга юртимизда мазкур ҳамюртларимизга кўрсатилаётган ғамхўрлик, миссионерликдан огоҳ бўлиш ва “Сиз бизга кераксиз” мавзусидаги кўргазмали материаллар асосида маъруза қилиб беришди. 

Шунингдек, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш баробарида фикр-мулоҳазаларини баён қилди. 

Тадбир якунида “Вақф” фондининг иштирокчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва совға-саломлар берилди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

703 марта ўқилди

Янгиликлар

Top