Ўзбекистон янгиликлари

ИҲТ бош котиби “Ҳазрати Имом” мажмуасини зиёрат қилди

Бугун, 31 май куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа мамлакатимизга сафари давомида Тошкентнинг диққатга сазовор жойларидан бири бўлган "Ҳазрати Имом" мажмуасига ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов қарши олиб, юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти ҳамда мажмуа ҳақида маълумот берди.

Иброҳим Тоҳа жаноблари ташриф давомида мазкур мажмуага кирувчи муборак қадамжолар билан яқиндан танишди. Хусусан, Қуръони каримнинг “Мўйи Муборак” мадрасасида сақланаётган энг қадимий нусхаси – Ҳазрати Усмон Мусҳафини зиёрат қилди.

Ташриф сўнгида мартабали меҳмон самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

598 марта ўқилди

Янгиликлар

Top