Ўзбекистон янгиликлари

Халқаро болалар байрамида 825 миллион сўм хайрия қилинди

1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг қувончли байрам ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили кенг қувонч ила нишонланади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакилликлари тасарруфидаги масжидлар имом-домлалар ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда юртимиздаги кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилалар фарзандларига, “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйларига ва вафот этган имом-домлаларнинг болаларига 824 897 400 сўм миқдаридаги моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

375 марта ўқилди

Янгиликлар

Top