Ўзбекистон янгиликлари

ДТМларда "Қабул – 2024" жараёни бошланди

Аввал хабар берганимиздек, шу йил 20 июндан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида 2024-2025 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жарайёни бошланди.

Қабул жараёнлари кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида абитуриентлар ва уларнинг яқинларига барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Хусусан, қабул доскалари ўрнатилиб, унга абитуриентлар учун йўриқнома ва керакли ҳужжатлар намуналари жойланди.

Абитуриентлар саволига жавоб бериш ва уларга муҳим маслаҳатлар бериш учун тажрибали мутахассислардан иборат Қабул ҳайъати аъзолари фаолият олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024-2025 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни шу йил 20 июлгача, Ҳадис илми мактабида эса 10 июлга қадар давом этади. 


Ўз мухбиримиз

865 марта ўқилди

Янгиликлар

Top