Ўзбекистон янгиликлари

Aл-Aзҳар:хорижлик талабалари ўртасида Қуръони карим мусобақаси ўтказилади

Мисрнинг нуфузли Aл-Aзҳар университетидаги Хорижлик талабалар таълим маркази талабалар ўртасида халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилишини эълон қилди.

“IQNA” сайтининг “Al-Ahram”га таяниб хабар беришича, мазкур марказ кейинг ойларда “Инновация ва етакчилик”, “Иқтидор ва қобилият” шиорлари остида халқаро Қуръони карим ва исломий санъат танловини эълон қилди.

16 йўналишдан иборат ушбу танлов Aл-Aзҳардаги хорижий талабаларнинг Қуръон маҳоратини ошириш, ижодий ғояларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида ўтказилади.

Танловда талабалар Қуръони Каримни ёддан ўқиб бериш ва қоидали тиловат қилиш, диний илмлар, ислом маданияти, ислом илмлари ва хорижий тиллардаги адабиётлар, хаттотлик ва бошқа бир қанча бадиий ва тадқиқот йўналишлари бўйича мусобақалашади.

Унда ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши 10 нафар иштирокчига совринлар топширилади. Ғолиблар турли совғалар ва 260 000 евро миқдоридаги пул мукофоти билан ҳам тақдирланади.

И.Аҳмедов тайёрлади.

705 марта ўқилди

Янгиликлар

Top