Ўзбекистон янгиликлари

Суиқасднинг олди олинди

Карами кенг Парвардигоримиз марҳамати билан бугун бир инсон муқаррар ўлимдан, бир оила оғир мусибатдан сақлаб қолинди. Яна қанақа ўлим денг – суиқасддан.

Гап шундаки, бугун Сурхондарё вилояти бош имом-хатибининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова ҳузурига 1983 йилда туғилган М.К. исмли йигит мурожаат қилиб келиб, оилавий можаролар оқибатида тушкунликка тушиб қолган М.К. ҳаммаси жонига тегиб кетганини билдириб, ўзини ўлдирмоқчи эканини айтди. Хосият Қосимова унга ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ эканини, оилада хотиржамлик бўлиши учун соғлом муҳит яратиш зарурлиги ҳақида ибратли воқеаларни айтиб бериб кўп насиҳатлар қилди.

Панду насиҳатлардан тўғри хулоса чиқарган М.К.  ўз жонига қасд қилиш фикридан қайтиб, оиласи бағрига қайтди.

Ҳа, бугун унинг хонадонида ҳам, Хосият Қосимованинг ишхонасида ҳам росмана шодиёна бўлди. Ахир бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш қанчалик улуғ савоб, қандай ажойиб иш, бундан севинмай бўлар эканми!..

4826 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top