Ўзбекистон янгиликлари

Имом-хатиблар 180 нафар болага совға улашишди

2017 йилнинг 14 декабрь куни Конституциямизнинг 25 йиллиги ҳамда Мавлид ойи муносабати билан Тошкент вилояти Бўка туманидаги 15-сонли «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари учун Тошкент вилояти вакиллиги томонидан хайрия тадбири ташкил этилди.

Ушбу хайрия тадбирида, Бўка тумани имом-хатиблари томонидан болажонлар учун байрам дастурхони ёзилиб, ош тайёрланди. Тадбир давомида «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари учун спорт жиҳозлари ва кутубхона учун китоблар совға қилинди.

ЎМИ Матбуот хизмати

3603 марта ўқилди

Янгиликлар

Top