Ўзбекистон янгиликлари

Яна бир хайрия тадбири

Ўтган ҳафта Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов домла ташаббуси билан Бўка туманидаги 15-сонли «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари учун Конституциямизнинг 25 йиллиги ҳамда Мавлид ойи муносабати билан хайрия тадбири ташкил этилди.

Бўка тумани имом-хатиблари болажонлар учун байрам дастурхони ёзиб, ош тайёрлашди.

Тадбирда тарбияланувчилар учун спорт жиҳозлари ва китоблар туҳфа қилинди.

Болажонлар ўтказилган тадбир ва берилган совғалардан жуда хурсанд бўлганини айтиб, ташкилотчиларга миннатдорчилик изҳор қилдилар ва тез-тез ташриф буюриб туришларига умид билдирдилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

 

3156 марта ўқилди

Янгиликлар

Top