Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон учта давлатга визасиз режим жорий этади

Ўзбекистонда чет эллик сайёҳлар учун виза режимини либераллаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Польша ва Туркия фуқаролари учун виза олиш тартиби соддалаштирилди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фозилов Ғайрат Сенатнинг XIII ялпи мажлисида қилган нутқида гапириб ўтган. 

Бундай имтиёзларни яна бошқа 25 мамлакат фуқароларига тақдим қилиш кўзда тутилган.

 

Шунингдек, Япония, Корея Республикаси ва Сингапур фуқаролари учун визасиз режим жорий этиш ва электрон визалар тизимини йўлга қўйиш масалалари ишлаб чиқилмоқда.

 

Якка ва гуруҳ бўлиб келувчи сайёҳлар учун виза олиш талаблари осонлаштирилди.

 

Ўзбекистонга зиёрат туризми дастурини амалга ошириш бўйича ишлар бошланди.

 

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 ойи мобайнида 110 минг нафар чет эл фуқаросига сайёҳлик визалари берилди, бу  кўрсаткич 2016 йилги натижадан 34 фоиз, ёки 81 мингдан зиёд кишига кўп.

ЎМИ Матбуот хизмати

4811 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top