Ўзбекистон янгиликлари

Автобус ёниб кетишининг эҳтимолий сабаблари маълум қилинди
Кеча, маҳаллий вақт билан соат 19.00ларда Оқтўбе вилояти, Иргиз туманида ёниб кетган ўзбекистонликлар автобусининг текширув ишлари якунланди, деб хабар берди КазИнформ. Айни вақтда тезкор-қидирув гуруҳи 5 нафар ҳалокатдан омон қолган билан сўроқ ўтказмоқда. Автобус ёнғинида ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликларинг жасади Оқтўбе моргидан Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат комиссиясига топширилган. Қозоғистон Республикаси Ички Ишлар вазири ўринбосари Ерлан Турумбаевнинг ахборотига кўра, ёниб кетган автобус кўздан кечирилганда, салонда кавшарлашда ишлатиладиган лампа топилган. Автобус ҳайдовчилари уни салон ичини иситишда фойдаланган бўлиши мумкин. Шунингдек, салонда бензини бор идиш ҳам бўлган. Шулар ёнғинни келтириб чиқарган, деган эҳтимол бор. ЎзА
3659 марта ўқилди

Янгиликлар

Top