Ўзбекистон янгиликлари

Вакилларимиз хабар қилади: муҳим вазифалар ва Қуръон мусобақасини намунали ўтказишга келишиб олинди

Жорий йилнинг 25-январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида вилоятда фаолият кўрсатаётган 181 та масжид имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш аввалида Қуръон тиловати қилиниб, Қозоғистон Республикасининг Актўбе вилоятида содир бўлган фожеа қурбонларининг ҳаққига дуои-хайрлар қилинди.

Йиғилишда 2018 йилда вакиллик ва имом-хатиблар олдида турган вазифалар ҳамда бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг топшириқлари эшитилди. Шунингдек, йиғилиш давомида Андижон вилоятида Қуръони карим мусобақасининг шаҳар ва туман ҳамда вилоят босқичларини юқори савияда, кўтаринки кайфиятда, уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича қилиниши керак бўлган барча чора-тадбирлар хусусида келишиб олинди, деб хабар беради вилоят Бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров.

ЎМИ Матбуот хизмати

3376 марта ўқилди

Янгиликлар

Top