Ўзбекистон янгиликлари

Тошкентда пойтахтнинг машҳур обидаларини тасвирловчи чироқлар ўрнатилди
Тошкент шаҳрининг Мустақиллик кўчасида жойлашган йўлўтказгич остидаги ерости йўли деворига ноёб чироқлар ўрнатилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда cуратлар тарқалди, дея ёзмоқда "Халқ сўзи".
 
Мазкур чироқларнинг ўзига хослиги шундаки, у Тошкентда жойлашган энг эътиборли ва машҳур биноларни тасвирлаб туради. Тошкент телеминораси, Амир Темур ҳайкали шу каби Тошкентнинг диққатга сазовор бинолари чироқлар ёрдамида тасвирланган.
 
Мазкур жамланма Мустақиллик кўчасининг Пушкин метро бекати яқинидаги халқ тилида Салар кўприги номи билан аталадиган йўл ўтказгич остидаги ерости йўли деворига ўрнатилган.
 
uz24.uz
3085 марта ўқилди

Янгиликлар

Top