Ўзбекистон янгиликлари

Исломшунослик фанлари илмий кенгаши таркиби ўзгартирилди
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақида вазирлик “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали хабар қилмоқда.
 
Ўзгартиришларга кўра, эндиликда Исломшунослик фанлари илмий кенгаши таркибига илмий даражага эга бўлмаган юқори малакали ва тажрибали амалиётчи мутахассислар киритилиши мумкин.
 
Илгари бундай истисно фақат юридик фанлар бўйича ташкил этиладиган Илмий кенгашларга нисбатан қўлланилган.
 

 

ЎзА
3460 марта ўқилди

Янгиликлар

Top