Ўзбекистон янгиликлари

Ҳаж-2018: водий вилоятлари гуруҳ раҳбарлари учун йиғилиш ўтказилди

Куни кеча Андижон вилоят вакиллигида “Ҳаж-2018” мавсумида Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари зиёратчиларига хизмат кўрсатувчи гуруҳ раҳбарлари учун йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Дин ишлари бўйича қўмита ва Диний идора масъул ходимлари Муҳаммадбобур Йўлдошев ва Дилшод Бобожонов, Жалолиддин Нуриддинов, Муҳаммад Акмалхон Шакиров ва шифокорлар гуруҳи раҳбари А.Соатов ўз маърузалари билан қатнашишди.

Учрашувда мутахассислар томонидан сафар давомида асқотадиган қимматли тавсиялар берилди. Ўз навбатида, гуруҳ раҳбарлари томонидан берилган кўплаб саволларга ҳам атрофлича жавоблар берилди.

ЎМИ Матбуот хизмати

3043 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top