Ўзбекистон янгиликлари

Китоб сайли энди Тошкент шаҳрида ҳам ташкил этилади

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб мутолааси китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш ҳақида"ги фармойиши ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кўрсатмасига асосан турли ҳудудларда "Китоб сайли" ташкил этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

"Мовароуннаҳр", "Ҳилол-нашр", "Янги аср авлоди", "Шарқ" ва "Ғафур Ғулом" нашриётлари иштирок этаётган ушбу сайллар жума айёми муносабати билан туман-шаҳарлардаги жоме масжидларида ташкил этилмоқда.

Бу эса кўпчилик юртдошларимизнинг эътирофига сазавор бўлмоқда. Ушбу сайлларда диний-маърифий мавзудаги китобларни нашриёт нархида исталган усулда харид қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Эндиликда Тошкент вилоятидан ташқари Тошкент шаҳридаги масжидларда ҳам ташкил этилиши йўлга қўйилди.

Ушбу ҳафтада Китоб сайли Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги "Қози маҳалла" жоме масжидида бўлиб ўтади (масъул шахс З.Нортожиев +998 93 616 76 77).

Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги Авайхон жоме масжидида ташкил этилади (А.Холиқулов 0 371 265 66 26).

 

 

ЎМИ Матбуот хизмати

2690 марта ўқилди

Янгиликлар

Top