Ўзбекистон янгиликлари

Вақф хайрия жамоат фонди диний таълим муассасалари талабалари учун махсус акция эълон қилади

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг!» (Моида сурасининг 2-оятидан)

«Вақф» хайрия жамоат фонди юртимизда фаолият юритаётган диний таълим муассасалари (9 та ўрта махсус ва 2 та олий диний таълим муассасаси) талабаларининг тўлов-шартномасига (контракт) ёрдам бериш мақсадида «Илм йўлида кўмак берамиз» номли кенг кўламли хайрия акцияси бошлаганини маълум қилади.

Акцияга кўра, диний таълим муассасаларида таълим оладиган талабаларга тўлов-шартнома (контракт), илм ўзлаштиришда ўзининг етакчилиги учун рағбатлантириш маблағлари йиғилади.

Тўлов-шартнома маблағлари йиғилган маблағга кўра ўқув йили давомида икки бор (семестр аввалида) берилади.

Акцияда ҳар бир киши пул ўтказиш орқали қатнашиши мумкин.

Азизлар, эртанги келажагимиз бўлган бўлажак имом-хатиб, уламоларни рағбатлантиришда фаол бўлайлик!

«Вақф» хайрия жамоат фонди ушбу акцияни ёритишда ОАВ ва кенг жамоатчиликдан кўмак сўраб қолади.

Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):

8600 3104 0344 3450 (Бакиев Ҳаким номида)

Мурожаат учун телефон: +998974490456 (Темурбек)

3409 марта ўқилди

Янгиликлар

Top