Ўзбекистон янгиликлари

Мадина ва Макка шаҳарларидаги ўзбекистонлик зиёратчилар сони тўрт мингдан ошди

Бугунги кунда Ҳаж зиёратини амалга ошираётган ўзбекистонлик зиёратчиларга кўпчилик юртдошларимиз хавас билан қарайдилар, уларнинг ибодатлари қандай ўтаётгани ҳақида билишга, эшитишга ошиқадилар. Шундай имконият Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий портали томонидан тақдим этилмоқда. Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратда бўлиб турган вакилларимиз кўмагида Ҳаж зиёратлари жараёнидан онлайн эфирлар, видео ва фоторепортажлар тайёрланмоқда. Шундай репортажлардан бири билан қуйида танишишингиз мумкин бўлади.

Бугун, 8 август куни Жиззах ҳамда Наманган вилоятининг жами 437 нафар зиёратчилари Мадина шаҳридан Макка шаҳрига жўнаб кетдилар.
Бугуннинг ўзида эса Мадина шаҳрига Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳридан жами 470 нафар зиёратчи етиб келади.

Мадина шаҳрида 881 та зиёратчи ўз ибодатларини адо этмоқда. Уларга 10 та ишчи гуруҳи, 3 та ошпаз, 5 та шифокор хизмат кўрсатмоқда.

Мадина шаҳрида ҳожиларимиз муқаддас зиёратгоҳлар: Қубо масжиди, Қиблатайн масжиди ва Уҳуд тоғларини зиёрат қилгач, 3 кечаю 4 кундуздан кейин Макка шаҳрига йўл олмоқдалар.
Ҳозирда Макка шаҳрида 3599 нафар ўзбекистонлик зиёратчи, 2 та делегация аъзоси мавжуд бўлиб, уларга 23 та ишчи гуруҳи, 18 та шифокор ва 12 та ошпаз кўмак кўрсатмоқда.
Ҳожиларимиз Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасига жойлашиб, ўз ибодатларини адо этмоқдалар.

Порталимизни кузатишда давом этинг! Аллоҳ барчамизни Ҳаж сафарларига етказсин!

Мадина шаҳри
ЎМИ Матбуот хизмати

3333 марта ўқилди

Янгиликлар

Top