muslim.uz

muslim.uz

Поп тумани "Муҳаммаджон қори" жоме масжиди

имом-хатиби Қодирхон Умурзақов

 

1989 йил 21 октябрда Ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш тўғрисидаги Қонуннинг қабул қилиниши халқимизнинг мустабид тузум ҳукмронлигидан қайта мустақилликка эришиши учун дадил қадамлардан бири бўлган. Аслида маърифатпарвар зиёли аждодларимиз она тилимизнинг юртимизда расмий тил сифатида фойдаланиш лозимлиги борасидаги дадил қарашларини совет ҳукуматининг Туркистон ўлкасидаги дастлабки ҳукмронлик йилларида кўтариб чиққан эдилар. Улар мана шу ватанига, юртига, халқига бўлган фидойиликлари учун ҳам мустабид тузумнинг қатағон қурбонига айланишди. Жумладан, 1918 йилда она тилимизни “расмий идораларимизда қарорнома, тазкира ва буйруқдек расмий қоғозларимизни туркийча (ўзбекча) тилда ёзарға ва тарқатурға эрклимиз” деган  фикрни ўртага ташлаган Ҳожи Муин шундай маърифатпарвар, юртпарвар аждодларимиздан бири эди. У ҳали коммунистик мафкуранинг қора ниятларидан унчалик бехабар бўлган ҳолда “биз Туркистон турклари она тилимиз бўлғон тил билан бирга яшарға ва тилимизни ўз ҳаётимиз ва ўз ҳуқуқимиз билан баробар муҳофаза этарға тевишмиз” – деб, кўпчиликнинг эътиборини тил масаласига қаратган ва тилимизни расмий тил даражасига кўтариш муаммосини ўртага ташлаган эди. Ҳожи Муин 1883 йил Самарқандда савдогар оиласида туғилади. У ёшлигидан илм-маърифатга қизиқиб педагог, ношир, журналист сифатида етишиб чиқди ва Туркистондаги илм-фан, маданият, маърифатчилик ишларидаги ислоҳотчиларидан бири бўлди. У совет ҳукумати Туркистонда ҳокимиятни қўлга олиб, халқимизга турли ваъдалар бериб турган бир пайтда юртдошлари манфаатларига мос турли ғояларни матбуот орқали ўртага ташлади.

Ҳожи Муиннинг она тилимизга ҳукумат томонидан расмий мақом бериши лозимлиги борасидаги фикрларида Россия империяси давридаги тил масаласига бўлган муносабатига эътибор қаратиб, “биз туркистонлилар ҳукуматнинг расмий идора ва мактаблари нари турсин, ўз мактабларимизда ҳам она тилимизда илм ва фан ўқимоққа комили ихтиёрли эмас эдик. Чунки ул мустабид ҳукуматнинг чин муддаоси бизларни ва ғайри русларни руслаштирмоқ бўлғонлиғи сабабли бизларни ҳар жиҳатдан қисарға, эзарға тиришиб тура эди”- дейди. У маҳаллий таълим муассасаларида ўқитиш тизими, ҳукумат идораларида расмий ҳужжатлар она тилимизда бўлишлигини хоҳлаб, бунга барчанинг эътиборини жалб этиши кераклигини таъкидлайди: “...иш бошинда турғон улуғларимизға, ёшларимизға ва матбуотимизға лозимдирки, фурсатни ўткармасдан тездан ушбу масаланинг ҳаллиға тиришгайлар”. Ўзининг фикрларини асослаш учун Самарқандда маҳаллий ҳукумат идораларининг рус тилида расмий қоғозларни олиб бораётганлигини танқид қилиб “бу иш ўз тилимиз ҳақинда бир жиноятдир” – деб муносабат билдиради. Туркистондаги фидойи аждодларимизнинг ҳаракатлари билан Туркистон коммунистларнинг бир қурултойида она тилимизга расмий тил бериш бўйича қарор ҳам тасдиқлансада, лекин совет ҳукутининг бундай ишлари халқнинг ишончига кириш учун қилинган кўзбўямачиликдан бошқа нарса бўлмади. Ҳожи Муин шундай дейди: “Дунёда золим остинда номуссиз яшамакдан ҳуқуқ ва ҳуррият йўлинда номус билан ўлмак минг марта яхшироқдир”. Ҳақиқатдан у шу фидойилиги, ватанпарварлиги, халқпарварлиги қурбони бўлди. Унинг илғор ғоялари ва ҳаракатлар туфайли Ҳожи Муин совет даҳрийлари томонидан 1929-1932 йилларда қамоқда сақланади. 1938 йил яна ҳибсга олинади ва 1942 йил оғир тазйиқлар туфайли қамоқ лагерларидан бирида оламдан ўтади.

Ҳожи Муин каби фидойи аждодларимизнинг интилишлари ўшалиб, она тилимиз яна қайтадан давлат тили сифатида фойдаланила бошланди. Ўзбекистон яна қайтадан мустақилликка эришиб, ўзининг она тили-ўзбек тилига эга давлат сифатида ҳар жабҳада ривожланиш йўлидан дадил одимлаб бормоқда.

 

Обид Тангиров

Тошкент ислом институти

“Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири,

тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

 

Зайниддин Эшонқулов,

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби

Қирғизистон муфтийси Замир ҳожи Ракиев муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларига табрик йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:
– Қирғизистоннинг барча мусулмонлари, Қирғизистон мусулмонлари диний идораси ва шахсан ўз номимдан чин дилдан Сизни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида юқори ва жуда муҳим лавозим Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланганингиз билан табриклайман.
Биз учун ушбу хушхабар барча биродар Ўзбекистон мусулмонлари учун самимий қувонч бўлиб хизмат қилади ва Аллоҳ таолонинг марҳамати билан анъанавий Ислом қадриятларига асосланган бутун Ўзбекистон халқининг диний-аҳлоқий тинчлик-хотиржамлиги ва фаровонлиги йўлидаги саъй-ҳаракатларингизда У Зотнинг энг эзгу ниятлари ва ишончини оқлай олишингиз борасида бизда шундай ишонч уйғотади.
Нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунё бўйича ҳақиқий Исломни мустаҳкамлаш тарихида ўзининг жуда муҳим изини қолдирган Ўзбекистонинг барча мусулмонлари ҳаётида тинчлик ва маънавий бойликнинг гуллаб-яшнаши йўлида эргашиш учун яхши намуна бўлиб хизмат қилувчи аҳамияти ва муҳимлиги бўйича Сизнинг самимий меҳнатингиз ва саъй-ҳаракатларингиз, Сизнинг юқори даражадаги диний маданиятингиз ва маърифатлилигингиз айнан Сизни бутун қардош Ўзбекистон диний идорасининг энг юқори лавозимига сайлаш борасидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши қарорига асос бўлиб хизмат қилди.
Бундан ташқари, Сизнинг юқори даражадаги маърифатлилигингиз, шунингдек диний идорада хизмат қилишнинг бой ва бебаҳо тажрибангиз жамики қардош Ўзбекистон мусулмонларига фойда келтирувчи яна кўплаб режалар, кенг кўламли лойиҳаларни қийинчиликсиз ҳаётга тадбиқ этишга хизмат қилади ва мамлакатларимиз диний идоралари ўртасидаги самимий ўзаро муносабат ва қўллаб-қувватлаш ҳамда мустаҳкам ҳамкорликни янада кучайтиради.


Замир ҳожи Ракиев,
Қирғизистон муфтийси

Аллоҳга шукрки, Қуръони каримга мухлис халқимизнинг истакларини инобатга олган ҳолда олис ҳудудларда ҳам “Қуръони карим ва тажвид” курслари очилмоқда.
Ҳозирги кунга қадар ўлкамизнинг 20 та ҳудудида мана шундай курслар фаолият олиб бормоқда, битирувчилар сони 21 мингдан ошиб кетди.
Мана шундай улуғ ишларнинг узвий давоми сифатида 2021 йил 22 октябрь, муборак жума куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида янги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси иш бошламоқда.
Очилиш маросимида файзли суҳбатлар ва гўзал қироатлар бўлади. Мўмин-мусулмонларимизни мана шундай чиройли тадбирга лутфан таклиф этамиз.
Ушбу очилиш жараёни сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн эфирга узатилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Янгиликлар

Top