muslim.uz

muslim.uz

Қуръонни саодат манбаи қилган жаноби Ҳақ таолога ҳамдлар бўлсинки, қорилар мусобақаси қайси туман-шаҳар ёки қишлоқ-овулларда бўлмасин, кишиларимизнинг Аллоҳ каломига бўлган муҳаббати беқиёс экани яққол намоён бўлмоқда. Ҳаво ҳароратининг совуқлиги, иш ёки дам олиш куни экани, эрта ё кеч бўлишига қарамай мухлис бандалар Қуръон тиловатидан бир зум ҳам узилмасликка интилишмоқда.
Бугун Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида файзу футуҳ ила давом этаётган қорилар мусобақаси энг мароқли ва жуда ҳам илоҳий лутфларга бой бўлмоқда. Кексаларимизнинг юз-кўзидан нур ёғилмоқда, қориларнинг савтидан барака тўкилмоқда.
Албатта, Каломуллоҳ тиловатидан қалблар шифо топади, руҳимиз қувват олади, синиқ кўнгиллар тикланади. Қуръони каримда: “Биз Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган оятларни нозил қилурмиз...”, деб марҳамат қилинган (Исро, 82).
Ҳақиқатан Қуръон қалблар шифосидир. Каломуллоҳни имон ва ихлос билан эшитган одамнинг қалби иллатлардан покланади. Инсоннинг гавҳари бўлмиш қалб тузалдими, бошқа ҳамма аъзо яхши бўлади. Кўнгли пок инсон ҳаромдан ҳазар қилади, солиҳ амалларда бардавом бўлади.
Қадрли биродарларимиз, эртага 7 февраль куни Олтиариқ туманидаги қорилар мусобақасини энг юқори нуқтага олиб чиқиш учун ташкилий гуруҳ ушбу туманга сафарбар этилди. Ушбу мутасаддилар мусобақани бутунлай ўзгача кайфиятда давом эттиришларига ишончимиз комил.
Шундай экан Қуръон ошиқлари, сизлар ҳам биз билан эртага Олтиариқ туманидаги мусобақанинг ўзига хос ҳаяжонли онларини ва бир умр ёдда сақланиб қоладиган, қайноқ лаҳзаларини бирга кузатинг. Ҳеч бўлмаганда, афсус чекмай десангиз, muslim.uz портали орқали жонли кузатинг. Барчамизга Жаноби Ҳақнинг баракоти бўлсин.
Сўзимизни бир ошиқ шоирнинг тўртлиги билан якунлашни лозим топдик:
Қуръон нурдир, замирингни ёритгайдир,
Раҳмат, шифо: дардларингни аритгайдир,
Раббим Аллоҳ Ўзин гўзал танитгайдир,
Умрим ирфон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қашқадарё вилоятининг 3-ҳудудида ўтказилган Қуръон мусобақасининг саралаш босқичи натижалари билан танишинг.

Тиловат йўналиши (Эркаклар)

18-25 ёш
1. Маъруфхон Азим ўғли
2. Ҳумоюн Собир ўғли
3. Бекназар Қурбонназар ўғли

26-40 ёш
1. Муҳиддин Довуд ўғли
2. Абдусамад Миқобил ўғли
3. Убайдулла Раҳматуллаев

Ҳифз йўналиши

18-25 ш
1. Абдиҳолиқ Абдимурод ўғли
2. Камолиддин Эшмамат ўғли
3. Абдумалик Рўзибой ўғли

26-40 ёш
1. Музаффар Аҳмад ўғли

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар тақдим этилди.

Қуръон мусобақасининг саралаш босқичларини muslim.uz портали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боринг.

ЎМИ Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати

Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги "Муборак" жоме масжидида ўтказилаётган Қуръон мусобақасининг саралаш босқичи натижалари билан танишинг.

Тиловат йўналиши (Аёллар)

26-40 ёш
1. Абдуллаева Моҳидил
1. Аҳмаджонова Ҳилолахон
2. Ашуралиева Режабхон
3. Мадраҳимова Озодахон
3. Назарова Нодира

18-25 ёш
1. Мамаисаева Сорахон
2. Ҳайитбоева Муҳайё
2. Ибраимова Моҳинур
3. Мамасиддиқова Нурхон

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар тақдим этилди.

Қуръон мусобақасининг саралаш босқичларини muslim.uz портали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боринг.

ЎМИ Матбуот хизмати

Туркия диёнат ишлари бошқармаси таомни чап қўл билан емасликка чақирувчи фатвони эълон қилди. Бу ҳақда “Sozcu.com.tr” нашри хабар тарқатди. 

Фатвода айтилишича, пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) умматларини чап қўлда овқатланишдан қайтарганлар.

“Чап қўлда шайтонлар таомланади ва сув ичади, шу сабабли Пайғамбаримиз ўнг қўлда овқат ейиш ва сув ичишни буюрганлар”, — дейилади фатвода.

Шунингдек, жисмоний имконияти чекланганлар чап қўлда истеъмол қилишга рухсат этилиши ҳам қайд этилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Янгиликлар

Top