muslim.uz

muslim.uz

Бугун, 11 октябрь куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида вакиллик ходимлари, шаҳар ва туман бош имом хатиблари, тажрибали имом-хатиблар иштирокида Оқдарё туманидаги "Лойиш" жоме масжидида аҳоли билан сайёр учрашув ва суҳбатлар ташкил қилинди.

Сайёр учрашувда тумандаги муаммоли маҳаллалар аҳолиси билан дилдан мулоқот қилиниб, уларга илм-маърифат улашилди, маҳаллабай ишлаш тизими доирасида аниқланган мавжуд камчиликлар бартараф этилди.

Сайёр учрашув ва суҳбатлар давом этмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари талабаларнинг ЖУМА намозини адо этиб бериш амалиётлари жараёнидан лавҳалар.

Тошкент ислом институти Матбуот хизмати

Бугун, 10 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Эшон Бобохон” жоме масжиди имом ноиби Муҳаммадий қори Абдураҳимов ва “Кўкалдош” ислом билим юрти талабаси Абдулқодир қори Аҳмедов XI халқаро Қуръони карим мусобақасида қатнашиш учун Қувайт шаҳрига жўнаб кетди.

Мазкур халқаро мусобақада Абдулқодир қори Қуръони каримни тўлиқ ёддан ўқиб бериш, Муҳаммадий қори эса Қуръони шарифни машҳур қорилар усулида тажвид қоидаси билан тиловат қилиб бериш йўналиши бўйича иштирок этади.

Аллоҳ таолодан қориларимизга халқаро мусобақада муваффақият ато қилсин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Халқаро алоқалар бўлими

Вторник, 11 Октябрь 2022 00:00

Миссионерлик офати

Миссионерлик- лотинча “юбориш” ва “топшириқ” маъноларини билдириб, бир динни бошқа диндагилар ўртасида тарқатиш сохасидаги черков (яъни, католик ва протестантлар каби йўналишлар) ташкилотларнинг фаолиятидир. Содда қилиб айтганда, миссионерлик христианлаштиришдир. Шуни билиш лозимки даъват (насихат) бошқа, миссионерлик бошқача нарсадир. Бир дин вакилини ўз қавмига хитоби даъват бўлиб, ҳар бир инсон бу ишни қилиши мумкин. Аммо бир дин вакилининг бошқа диндагиларни ўз динига оғдириш учун қиладиган харакати эса, миссионерлик дейилади ва бу қонун билан таъқиқланади. Минг афсуслар бўлсинки охирги пайтларда баъзи шахслар ўзларининг муқаддас Ислом динини қўйиб, бошқа динга ўтиб кетиш холлари кузатилмоқда. Бу холга чек қўйилмас экан, миллат барқарорлигига таҳдид солиниши турган гап! Дунё тарихига назар соладиган бўлсак, миссионерларнинг ўзга дин вакиллари орасидаги фаолият хар дойим минтақа барқарорлигини бузган ахоли орасида нотинчлик ва қон тўкилишларга сабаб бўлган.

Миссионерларнинг ғаразли мақсадлари ва фаолиятлари:

1. Халқни христианлаштириш. Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий ва маънавий жихатдан Ғарб давлатлари таъсир доирасига олиш

2. Халқларда ўз динига нисбатан шубҳа уйғотиш, уларнинг ўз динидан чиқариш ва динсиз қолдириш.

3. Қадимдан христиан бўлганларни ўз динларида мустаҳкамроқ туришга чорлаш ва улар сафини янги христианлар билан тўлдириш

Улар мақсадлари йўлида барча воситалардан фойдаланади, уларнинг хийла найранглари моддий рағбатлантириш ва турли алдов йўллари билан олиб боради.

Баъзи ватандошларимиз уларнинг кетидан эргашиб кетаётганининг Биринчи сабаби- муқаддас Ислом динимиз хукмларидан мутлақо бехабарлик.

Иккинчиси сабаб- ён атрофимиздаги кам таъминланган оилалар, ногиронлар ва боқувчисидан айрилган қариялардан деярли вабар олмаймиз, моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсата олмаяпмиз. Миссионерлар бу имкониятдан фойдаланиб баъзи муҳтожларнинг кўнглини овлаб, диндан чиқармоқда. Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони каримда шундай деган:

“Сизлардан кимда ким ўз (Ислом) динидан қайратиб, кофир ҳолида ўлса, ундан кимсаларнинг қилган амаллари (тоат ибодатлари) дунёю охиратда беҳуда кетар. Улар дўзах аҳлидирлар ва ундан мангу қолурлар” (Бақара сураси, 2017- оят)

Шу ўринда катта шахарлардан бирида бўлган воқеани эслайлик: Ўзига тўқ, махаллада хурмат эътиборли бир отахонни олийгоҳда таълим олиётган қизлари йўлдаги бахтсиз тасодиф туфайли вафот этади. Унинг жанозасига махалладошлар, қариндош-уруғлар, қуда-андалар каби мингдан ортиқ киши тўпланади. Майит тобудга солиниб жаноза ўқилиши учун олиб чиқилмоқчи бўлганда, қаердандир икки нафар миссионер даъватчилари келиб бу қизни динини ўзгартириб уларнинг сектасига қўшилганини айтиб, исботлар келтиришади. Мархумани муслима эмаслиги, динини ўзгартирганлиги барчага аён бўлади. Табиийки унга жаноза буюрилмайди ва йиғилган жамоа тарқаб кетади. Мархуманинг отаси бу шармандаликни кўтара олмай юрак хуружидан вафот этади. Дунё учун охуратини сотган кимса дунё ва охиратда хўрлик ва шармандаликка учраши аниқ.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Чуст тумани вакили Баҳодир Шарипов

Жидда шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан республикамиз маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш мақсадида Макка шаҳридаги “Golden Star” компанияси бош директори Абдулмуъин Зурги билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Суҳбат давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар, хорижий импортёрлар учун яратилган бизнес қулайликлари ҳамда республикадаги экспорт муҳитининг жозибадорлиги ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Ўз навбатида, Абдулмуъин Зурги Саудия Арабистонидаги фармацевтика заводларга хомашёларни етказиш мақсадида Осиё минтақасидаги желатинли капсулалар бозорини ўрганиб чиққанини маълум қилди.
Шу ўринда, аҳолисининг 90 фоизидан ортиғи мусулмон бўлган Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ҳалоллигига ишонч ҳосил қилган ҳолда, Абдулмуъин Зурги мамлакатимиздаги компаниялар билан ҳамкорликни ўрнатиш истагини билдирди. Жумладан, у “MMM Amin Bio” компанияси (Halal Gelatin Collagen Manufacturer) билан ҳамкорлик ўрнатиш асносида Ўзбекистондан желатин капсулаларини экспорт қилишга қизиқиш билдирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Янгиликлар

Top