muslim.uz
Илк маротаба аниқланган академик лицейлар рейтингида Ўзбекистон халқаро ислом академияси академик лицейи ҳам эътироф этилди
Ўзбекистон халқаро ислом академияси академик лицейи Таълим сифатининг алоҳида кўрсаткичлари бўйича академик лицейлар рейтингида Академик лицейга ўқишга кириш учун ҳужжат топширган талабгорлар сонининг мазкур лицей учун белгиланган қабул параметрига нисбати (рақобат кўрсаткичи) бўйича: — етакчи 1-ўринни;
Хорижий педагоглар, шунингдек, халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингларида биринчи 1000 та ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари дипломларига эга бўлган маҳаллий педагоглар улуши бўйича: — юқори кўрсаткичли академик лицейлар орасида 4-ўринни эгаллади.
Муфтий ҳазрат: Аллоҳни зикр қилиш кишини ташвишлардан узоқлаштиради!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Тошкент ш. "Шайх Зайниддин" масжиди, 2022 йил 23 сентябрь
Таълим муассасасасида муфтий ҳазратларининг аҳли илмларга мурожаати кенг ўрганилди
Бугун 26 сентябрь куни таълим муассасасида таълим муассасасида ташкил қилинган “Маънавият ва ҳуқуқий ахборот соати”да муфтий ҳазратларининг аҳли илмларга мурожаати ўқитувчи ва талабалар ўртасида кенг ўрганилди ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ушбу мурожаатнинг мазмун-моҳияти ва ҳозирги кунимиз учун долзарб эканлиги таҳлил қилинди.
Мурожаатда таъкидланган диний соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар, айниқса, бугуннинг аҳли илмлари жамиятимизда рўй бераётган янгиланишларни, ўзгаришларнинг туб моҳиятини яхши тушунадиган, илмий салоҳияти юксак инсонлар бўлишлари, мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз ҳаёти, одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган ўзгаришларни қалбан ҳис этган ҳолда кенг халқ оммасига тушунтириб боришлари кенг муҳокама қилинди. Бугун глобал ахборот маконида ҳамма кучлар ўз манфаатлари учун кураш олиб бормоқда. Интернетнинг имкониятларидан кенг фойдаланишни тарғиб қилар эканмиз, унинг фойдали жиҳатларига эътибор қаратиб, зарарли томонларидан огоҳликка чақиришимиз зарур. Турли, манбаси номаълум сайтларда одам ақлини чалғитувчи, айниқса ёшларимизни тўғри йўлдан оздирувчи, яширин ғоялар мавжудлигини уларга тушунтириб бориш зарурлиги таъкидланди
Ушбу мурожаат ўқитувчи ва талабаларга жуда муҳим бўлиб, ҳозирги мураккаб замонда керакли дастурул-амал ва қўлланма бўлди.
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати
Саудиялик профессор 350 дан ортиқ ноёб китобларни Ўзбекистон илмий муассасаларига тақдим этди
Суҳбат чоғида Ўзбекистонда таълим ва илм-фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, сўнгги 6 йил мобайнида Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази, Имом Бухорий тадқиқотлар маркази, Ҳадис илми мактаби каби илмий муассаcалар ташкил этилгани тўғрисида маълумотлар Саудия Арабистони вакилининг эътиборига ҳавола қилинди.
Надия Иброҳим Бухорий Ўзбекистон Имом Бухорий, Имом Термизий, Маҳмуд Захашарий, Ибн Сино ва Абу Райҳон Беруний каби буюк мутафаккир олимлар юрти эканлигини алоҳида таъкидлади. У, шунингдек, ота-боболари юрти – Ўзбекистонга қилган сермазмун сафарини ҳам ёдга олди.
Учрашувда Надия Бухорий кўп йиллар давомида тўплаган илм-фаннинг турли соҳаларига оид 350 дан ортиқ китобларни Ўзбекистоннинг илмий муассасаларига етказишни сўраб Бош консулхонага тақдим этди.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузурида ташкил этилган Араб тили марказига ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий илмий тадқиқотлар маркази ва Ҳадис илми мактабига тақдим этиладиган ушбу ноёб адабиётлар яқин кунларда Ўзбекистонга етказилади.
Гўзал хулқ – мўмин учун зарурий хислат
Бугун жамиятимизда ёқимсиз бир ҳол, ўзаро муомала-муносабатларда мусулмон кишига хос бўлмаган дағаллик, қўполлик тез-тез кўзга ташланиб қолмоқда. Бу ҳол айниқса ижтимоий тармоқларда доимий одатга айланиб қолаётгани, бу каби номақбул муомалаларда баъзи илм аҳлларининг ҳам иштироклари тааассуфланарлидир.
Муфтий ҳазратларининг илм аҳлларига қилган мурожаатлари жамиятимиз томонидан мазкур дардга, иллатга малҳам каби қабул қилинди. Иншааллоҳ, ушбу самимий мурожаат мўмин-мусулмонлар орасида ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ришталари мустаҳкамланишига сабаб бўлажак.
Дарҳақиқат, мулойимлик, яъни гўзал хулқ бугунги кунда мўмин киши учун нафақат зийнат, балки зарурий хислат бўлиб қолмоқда. Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: - “Кимга мулойимликдан насиба берилган бўлса, унга яхшиликдан насибаси берилибди. Кимки мулойимлик насибасидан маҳрум бўлса, яхшилик насибасидан ҳам маҳрум бўлибди. Қиёмат кунида мўминнинг мезонида энг оғир келадиган нарса чиройли хулқдир. Албатта, Аллоҳ таоло ахлоқсиз ва уятсизни ёмон кўради.” (Имом ал-Бухорий. “Ал-адаб ал-муфрад”).
Мазкур ҳадисда ислом динининг муҳим мезонларидан бири – мусулмонлар ўзаро муомалада меҳр-шафқат, мулойимлик билан, гўзал хулқ асосида муносабатда бўлишлари зарурлиги баён қилинмоқда. Зеро, ҳалимлик, чиройли хулқ мўмин кишининг зийнатидир. Ҳадис матнида “рифқ” лафзи билан ифода қилинган бу калиманинг истилоҳий маъноси сўзда, амалда, барча муносабатларда юмшоқ муомала, чиройли услублардан фойдаланган ҳолда иш юритишни, қўполлик, қаҳрлиликдан йироқ бўлишни англатади.
Ҳадис мазмунига кўра, мазкур хислатни ўзига жо қилган киши улкан яхшиликларга сазовор бўлади. Яъни, юмшоқ муомалали киши барча ишларида яхши натижаларга эришади, Аллоҳ таоло унинг ишларига барака беради ва Ўзигагина маълум бўлган бошқа яхшиликлар билан манфаатлантиради. Бунинг аксида қандай оқибатлар вужудга келаётганини воқеликда кўп бора кузатилади. Оилавий низолар, ажралишлардан тортиб улкан миқёсдаги келишмовчилик, жанжалларга ҳам қўполлик, муомаласизлик сабаб бўлиб қолиши инсоният тажрибасида кўрилган ҳолдир.
Бинобарин, Пайғамбар алайҳиссаломнинг мазкур ҳадисларига амал қилиш заруриятини ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида ҳис қиламиз; оилада, кўчада, ишда, бозорда ва ҳакозо. Мисол учун, оилада эр-хотин бир-бирига юмшоқ муомалада бўлса, оила тинч-тотув бўлади, оилада барака бўлади. Кўчада йўл ҳаракати иштирокчилари ўзаро бағрикенг бўлса, барчанинг кайфияти чоғ, йўли равон бўлади.
Шубҳа йўқки, ҳалимликнинг энг юксак намуналарини Расулуллоҳ алайҳиссаломда кўрамиз. Бу борада қуйидаги ҳолатни эслаш етарли мисол бўла олади: У Зот алайҳиссалом масжидда саҳобийлар билан суҳбат қуриб ўтирганларида бир аъробий ўрнидан туриб, бир бурчакка бориб, ҳожатини чиқара бошлади. Бу ҳолдан саҳобийларнинг жаҳли чиқиб, аъробийни жазолашга чоғландилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Тўхтанглар, аъробийни менинг олдимга чақиринглар, ахлатни бир идиш сув билан ювиб юборинглар, албатта сизлар осонлаштирувчи қилиб юборилдингизлар, қийинлаштирувчи эмас”, - дедилар.
Биз мусулмонлар дунёда ва охиратда ҳам мукаррам бўлишимиз, гўзал натижаларга эришишимиз учун гўзал хулқли бўлишимиз лозим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, “Инсонларни жаннатга энг кўп киритадиган нарса бу, тақво ва гўзал хулқдир”, дейдилар. (Термизий ривояти). Хулқ ёшликдан шаклланади. Шундай экан, фарзандлар тарбиясида одоб-ахлоқ масаласига жиддий эътибор қаратиш лозим. Баъзида учраб тургани каби, “Тойчоқ, амакингни бир сўкиб қўй”, каби ҳолатларга умуман йўл қўймай, саломлашиш, сўзлашиш ва муомаладаги бошқа одобларни улар гўдаклик чоғиданоқ хулқига сингдириб бориш муҳим.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда ҳам бир неча оятларда мулойимликка, юмшоқ муомалага буюради. Жумладан, Оли Имрон сурасининг 159-оятида шундай дейди:
فَبِمَا رَحْمَةٍ مِنَ اللَّهِ لِنْتَ لَهُمْ ۖ وَلَوْ كُنْتَ فَظًّاً غَلِيظَ الْقَلْبِ لَانْفَضُّوا مِنْ حَوْلِكَ...
“Аллоҳнинг раҳмати сабабли (Сиз, эй, Муҳаммад) уларга (саҳобаларга) мулойимлик қилдингиз. Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, (Улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар...”. Яъни, Парвардигор ўзининг пайғамбарига бўлган раҳмати туфайли умматларига мулойим бўлганини ва агар қўполлик билан муомалада бўлганларида атрофидагиларнинг барчаси у зотдан, пировардида диндан узоқлашиб кетган бўлишини эслатади.
Шу ўринда айтиш жоизки, бугунги кунда ўзларини турли исломий номлар билан атаб, динни ниқоб қилиб олган экстремистик ташкилотларнинг одобдан, меҳр-шафқатдан мутлақо йироқлиги яққол намоёндир. Бунинг замирида кишиларни исломдан чўчитиш ва узоқлаштириш мақсадлари ётганини англаш қийин эмас. Алданиб, уларга қўшилиб қолаётган ёшларимиз билиб қўйиши лозимки, комил мусулмонлик, динга хизмат қилиш бу оқимларнинг асосий хусусияти бўлган дағаллик, қўполлик, шафқатсизликка асосланмайди. Аксинча, чиройли хулқли шахс сифатида ўзини намоён қилиш билан амалга ошади.
Зеро, дин гўзал хулқли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб уммат бўлиш, у зотга эргашиш билан мукаммал бўлади.
ЎМИ Масжидлар билан ишлаш бўлими