muslim.uz

muslim.uz

Суббота, 26 Март 2022 00:00

Сохта салафийлар

Такфирчи бўлсин ёки бўлмасин, аммо ғулувга кетган бу тоифа Саудия номли АҚШнинг 51-штатида етиштирилгани, ҳалигача дастакланиши ҳаммамизга маълум. Ўқув даргоҳлари эса салафий-ваҳҳобий ақидасида таълим бериб, талабанинг халқи ва дини учун зарарли инсон сифатида етиштириши исбот талаб қилмайдиган аксиома даражасида. Ишонмасангиз, яқинда ақида бўйича докторлик унвонини олган Юсуф Даврон исмли шахс Саудияда таълим-тарбия кўрган домланинг қилаётган ишларини кўринг. Умматнинг энг ишончли устуни бўлган уламоларимизни адашганга чиқариб бўлди. Адашганга чиқара олмаган уламоларимизни эса ўзининг тоифасига тортиш ҳаракатида. Бу фирқанинг ягона қиладиган иши қадимда яшаб ўтган уламоларимизни АДАШГАН эканаларини исботлаш, кунимиз уламоларини эса сарой муллалари эканини таъкидлаш халос. Имом домлаларимизни ҳақорат қилишда, адашганга чиқаришда бу тоифа вакиллари даҳрийларга дарс берадиган даражада.


Ҳизбий ва салафий аслида бир гўр!
• Салафий ҳизбийга раддиясида айтяпти:
- Эй ҳизбий, сен Набахоний мужтаҳиди мутлақ деяпсан, Набахоний эса «Бухорий мужтаҳидмас, муқаллид», деган. Ақлинг жойидами?! Набахоний Бухорийдан афзалми?!
• Ҳизбийнинг бунга қайтара оладиган савияда ақли ҳам, илми ҳам йўқ, аммо биз Аҳли сунналар, яъни мотуридийлар буни эшитиб салафийга айтамиз:
- Ҳой салафий! Сен ўзинг Ибн Таймияни мужтаҳиди мутлақ дейсан. Ибн Таймия эса Имом Муслим ва Имом Термизийларни муқаллид, деган. Ўзингнинг ақлинг қаерда?! Сенинг мезонинг билан Ибн Таймия Имом Муслимдан афзалми?! Ҳизбийга чуқур қазиб, ўзинг ҳам у билан бирга чуқурингга тушиб кетдинг-ку!...
• Ҳа, азизларим! Бидъат аҳллари бир-бирларига жавоб берар экан айнан мана шу каби зиддиятларга тушадилар.
• Шу сабабли ҳизбий тор гўр бўлса, салафий сал кенгроқ гўр холос, яъни иккиси бир гўр!
• Шундай экан ўзимизнинг Аҳли Суннадан қўймасин.

Учқўрғон туман "Қосим қори" жоме масжиди имом хатиби Тўлакбоев Баходир.

— Масжидга бомдод намозига борганимизда, биз намознинг суннатини ўқий бошласак, жамоат фарзини ўқишни бошлаб юборишди. Биз ҳам жамоатга қўшилиб, фарзга ўтиб кетдик. Бировлар фарздан кейин суннатини ўқиса бўлади, дейишса, баъзилар бўлмайди, дейишяпти. Бировлар эса суннатини ўқимай фарзига ўтиб бўлмайди, дейди. Қандай йўл тутишимиз керак?

Бомдоднинг суннатини ўқиса, фарз жамоатига етиша олмайдиган бўлса, суннатни тарк қилади. Чунки фарзнинг савоби суннатнинг савобидан афзал. Агар фарздан бир ракатга етиш имкони бўлса, суннат ўқилади. Чунки шу тариқа ҳам фарзнинг, ҳам суннатнинг фазли топилади. Бомдоднинг икки ракат суннатига улгурмаса, уларни қуёш чиқишдан олдин ҳам, кейин ҳам қазо қилмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон намозга келсангиз биз сажда қилиб турган бўлсак, сиз ҳам сажда қилинг ва уни ҳеч нарса санаманг. Ким ракатни топса, намозни топган бўлади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Масжидга кирган одам бомдоднинг суннатини ўқимаган бўлса, бир четда ўқийди. Сафнинг орқасига бориб ўқимайди.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

 

Лондонда ҳалол, мода ва озиқ-овқат бўйича дунёдаги энг йирик савдо ярмаркаси бўлиб ўтади.

Лондонда 26-27 март кунлари бўлиб ўтадиган узоқ кутилган Мусулмон Шоппинг Фестивалида 250 дан ортиқ савдо расталари орқали ҳалол озиқ-овқат, модалар намойишлари ва бошқа тадбирлар ўтказилади.
“Мен иқтисод ва тижорат орқали мусулмонлар кимлигини дунёга кўрсатмоқчиман”, деди тадбир раҳбари Валид Жаҳонгир.
Олтинчи йил ўтказилаётган мазкур икки кунлик фестивалга 20 минг киши ташриф буюриши кутилмоқда. Олти йил давомида ушбу тадбир истеъмолчилар ва савдогарларнинг халқаро эътиборини тортди ва шу боис унинг тез ўсиши кутилмоқда.
"Ушбу тадбир ривожланаётган истеъмол бозорини ўрганмоқчи бўлган ҳар қандай бренд учун манфаатлидир", - деди Лондон мусулмон савдо фестивали вакили.

                                                                                                                                                              

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Халқимиз азалдан табиатни асраб-авайлаган. Тупроқ, сув, ҳаво ва остонасини пок сақлашга интилган. “Бирни кессанг, ўнни эк”, деган мақол ҳам бежиз айтилмаган. Оилада янги фарзанд дунёга келса, унга атаб ниҳол экилган.

Жорий йилнинг 2 февраль куни муҳтарам Юртбошимиз раисликларида  ўтказилган видеоселектор йиғилишида табиатга нисбатан бўлаётган аёвсиз муносабат ва у келтириб чиқараётган экологик вазият атрофлича таҳлил қилиниб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, 1 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланиши эълон қилинди. Дарҳақиқат, шаҳар ва туманларимиз маркази фақат баланд иморатлари билан эмас, ўзига хос яшил табиати, манзараси билан ҳам гўзал бўлиши керак. Экаётган дарахтларимиз ҳам эртанги авлодга қолдирадиган меросларимиздан бири. Наманганликлар азалдан боғу гулзорлар яратиш иштиёқи билан яшайди.

Муқаддас китобимиз — Қуръони каримнинг икки юз эллик оятида табиат, уни асраб¬авайлаш мавзулари зикр этилгани исломда бу масалага қанчалик катта эътибор қаратилганини англатади. Бутун ер юзини Аллоҳ таоло инсонлар учун маскан қилиб берганига шукр қилишимиз керак. Деҳқончилик ва боғдорчилик ишларига тарғиб қилувчи муборак ҳадиси шарифлар ҳам кўп.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қайси бир мусулмон бир кўчат экса ёки бирор-бир зироат қилса, ундан қушми, инсонми, ҳайвонми еса, албатта, унинг учун бундан садақа ҳосил бўлади”, деганлар.

Демак, барчамиз ўзимиз яшаб турган ҳовлимизга, маҳалламизга дарахт ва гул кўчатларини эксак, ундан кимдир манфаат олса, бундан бизга савоб етишини, беқиёс фазилатини тушуниб саъй-ҳаракат қилишимиз лозим.Суви ва тупроғи зар юртимизга яшиллик, боғ-роғ ва ўрмонлар ярашади.

Аждодларимиз “таёқ қадаса кўкарадиган” она еримизда дарахтзорларни кўпайтиришдек савобли амалларга жиддий аҳамият беришган. Азму шижоати юқори наманганликлар хайрли ишнинг биринчи босқичини муваффақиятли уддаладилар. Яратилажак боғлар ва “яшил майдон”ларнинг олди яқин икки-уч йилда бўй кўрсатади. Чунки ният холис, амал эзгу, иштиёқ баланд.

Бугун ана шундай хайрли тадбирнинг давоми ўлароқ Наманган вилояти ҳокимлиги, Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги ташаббуси билан Чортоқ тумани “Бешкапа” маҳалласи “Қорачуқи” майдонида “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ташкил этилди.

Унда дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят бошқармаси мутахассислари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги масъуллари, имом-хатиблар, имом-ноиблар, мутаваллилар ҳамда “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртининг ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар.

Жараёнда вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов, туман ҳокими Анваржон Отаходжаевлар сўзга чиқиб, ўз тилакларини билдирдилар. Тадбир давомида 20 гектар жойга 4000 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Юртимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилаётган “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакиллиги

Матбуот хизмати

Суббота, 26 Март 2022 00:00

Фитнадан сақланинг! (видео)

Исҳоқжон домла Бегматов

Янгиликлар

Top