muslim.uz

muslim.uz

Улуғбек домла Қобилов
Сирдарё тумани "Аҳмад ибн Малик" жоме масжиди имом-хатиби.

Бу дунёда баъзи қилган амалларимиз учун жаннат хушхабари берилар экан. Бу қайси амаллар? Далил бўлувчи ҳадисларни айтсангиз?

— Аслида жаннат хушхабари берилган амаллар кўп. Сизга улардан айримларини мисол тариқасида тақдим этамиз.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким икки салқин(даги намозни – бомдод ва аср)ни ўқиса, жаннатга киради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рад қилганлардан ташқари умматимнинг барчаси жаннатга киради”, деганларида, улар: “Ё Аллоҳнинг Расули, рад қиладиганлар ким ўзи?” дейишди. Шунда у зот: “Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ у рад қилибди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимда ким мусулмонлар орасидаги етимни ўз таоми ва ичимлигига (яъни ўз қарамоғига) олса, мабодо кечирилмайдиган гуноҳ (яъни ширк) қилмас экан, Аллоҳ уни жаннатга, албатта, киритади", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бир банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандамнинг фарзанди руҳини олдиларингми?” дейди. “Ҳа”, деб жавоб беришади улар. “Қалбининг мевасини қабз қилдиларингми?” дейди. Сўнг “Ҳа”, деб жавоб беришади яна. “Бандам нима деди?” деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: “Сенга ҳамд ва истиржоъ (Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун) айтди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни ҳамд уйи, деб атанглар”, дейди ”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Асрлар давомида юртимизда меҳр-мурувват ва оқибат, эзгулик ва яхшилик, тинчлик ва дўстлик ғояларига асосланадиган, уларни тарғиб этадиган турли динларга эътиқод қиладиган кишилар ҳамкор ва ҳамжиҳат яшаб келган. Хусусан, қадимдан диёримизда ислом, насронийлик, иудаизм каби динлар ёнма-ён мавжуд бўлиб келган. Йирик шаҳарларимизда масжид, черков ва синагоглар фаолият кўрсатгани, тарихимизнинг энг мураккаб ва оғир даврларида ҳам улар ўртасида келишмовчилик ва  можаролар бўлмагани бунинг тасдиғидир.
Бугун ҳам мамлакатимизда турли конфессияга мансуб диний ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда, фуқароларимиз ўз диний амалларини эркин адо этиб келмоқдалар.
Диний ташкилотлар ўз фаолиятларини амалга оширишлари ва мамлакат ҳаётида фаол иштирок этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бу борадаги ҳуқуқий асослар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунда ўз ифодасини топган. Ана шу асослар мамлакатимиздаги барча дин вакилларининг ҳамкор, ҳамжиҳат бўлиб, улуғ ва муштарак ғоялар йўлида ҳаракат қилиши учун имкон яратади.
Миссионерлик – бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш, демакдир.
Миссионерлик асосан, христианликка хос бўлиб, бу ҳаракат христианлик Византия империясида давлат дини сифатида эълон қилинганидан эътиборан олиб борилади.
Миссионерлик фаолиятининг энг чўққиси прозелитизмдир. Прозелитизм — бу тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони мажбуран ўз динидан воз кечтириб, ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишдан иборат.
Албатта, бу ҳаракатлар маблағсиз, сиёсий қувватлаш ва ахборот кўмагисиз амалга ошмайди. Йирик миссионерлик ташкилотлари ва манфаатдор геосиёсий доиралар бу ҳаракат учун катта пул тикишди. Чунки уларнинг кўзлаган натижалари сарф-харажатларини тез орада бир неча ўн, юз, ҳатто минг баробар қоплаб олиш эди.
Миссионерлар маккорона услублардан фойдаланиб, асосан яширинча иш олиб боришди. Улар диёримизга тил, компьютер ўргатиш, ҳар хил соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлаш ёки хайрия ишлари билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотлар орасида кириб келишди. Илмга чанқоқ одамлар, табиий, бундай ўқув марказларига мурожаат қилишга шошдилар. Лекин ўқиш жараёнида баъзи «ўқитувчи»ларнинг қиёфалари тезда маълум бўлиб қолди.
Миссионерлар қимматбаҳо қоғозларда, жозибали кўринишда нашр этилган китобларини, варақа (буклет)ларини бозорлар, касалхона, сиҳатгохлар ва айрим ишхоналарда тарқатишга ҳаракат қилишди. Афсуски, баъзилар турли сабаблар билан уларнинг тузоғига илинди.
XXI аср бошида миссионерлик ҳақиқатан ҳам ўзига хос хусусиятлар касб этмоқда Энг аввало, миссионерлар конкрет мамлакатлардаги ижтимоий-иқтисодий вазиятдан ўзларининг ғаразли мақсадларига эришишда унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётганликларини таъкидлаш зарур. Бунда боқувчисини йўқотган болалар, қаровчисиз қолган қариялар ҳамда ногиронлар муаммолари билан шуғулланувчи ташкилотлар ва муассасаларга хайрия ёрдамларини кўрсатиш, аҳолининг ночор қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш ва муҳтожларни озиқ-овқат билан таъминлаш, уларга тиббий ёрдамни ташкил этиш орқали ўз қарашлари ва ҳаракатларига хайрихоҳликни уйғотишга интилмокдалар.
Миссионерларнинг турли давлатлар, жумладан, Марказий Осиё минтақаси мамлакатларида олиб бораётган амалиёти таҳлили христианликни тарғиб қилишда махсус адабиётлар, аудио ва видеокассеталарни маҳаллий тилларда тайёрлаш ва бепул тарқатиш, масиҳийликка даъват ғоялари билан суғорилган махсус газета ва журналларни нашр қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилаётганини кўрсатади.
Миссионерлар замонавий техника ва технология, оммавий ахборот ва коммуникация воситалари имкониятларидан ҳам самарали фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар. Турли давлатлар ва минтақаларда иш юритаётган миссионерлар интернет тармоғи орқали ўз фаолиятларини мувофиқлаштираётгани, молиявий маблағларни бемалол у мамлакатдан бу мамлакатга ўтказаётгани ҳам шундай хулоса чиқариш учун асос бўлади. Бундай йўл билан миссионерлар ва уларнинг ҳомийлари у ёки бу давлатдаги диний мувозанатни издан чиқариш, сохта инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш баҳонасида ўз таъсир доираларини кенгайтиришга интилмокдалар.
Шундай экан, хушёр бўлишимиз, лоқайдликка берилмаслигимиз керак бўлади, чунки «Ватан», «Миллат», «Имон-эътиқод» муқаддас тушунчалардир. Уни ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайди. Миссионерлик Республикамиз аҳолиси тинчлиги ва осойишталиги учун тахдид эканини чуқур англаш, унинг олдини олиш ҳамда унга қарши кураш бўйича тизимли ва тадрижий ишларни олиб бориш ҳар бир фуқаронинг миллат ва Ватан олдидаги муқаддас бурчи ҳисобланади.

Хидаятулла ИСАЕВ
Янгиер шаҳар “Муҳаммад Бобур”
жоме масжиди имом-хатиби

Наманган шаҳар

бош имом-хатиби

Аббасиддинов Мусохон

Вторник, 08 Март 2022 00:00

Донишманддан 12 насиҳат

Суриялик олим Aҳмад Шариф Наасаннинг сўзларига кўра, бир киши донишмандан: "Одамларнинг энг ажаблантирадиган жиҳати нимада?", деб сўради. 

Унга жавобан донишманд бундай жавоб берди: 

  1. Одамлар болаликдан зерикишади, улғайишга шошилишади, сўнгра болаликка қайтишни исташади.
  2. Улар бойликни тўплаш учун ўз соғлиқларини йўқотишади, сўнгра бу бойликни соғлиқни тиклаш учун сарфлашади.
  3. Улар ўзларининг келажагини ташвиш ва хавотир билан ўйлашади ва ҳозирги кунни унутишади. Оқибатда, улар на ҳозир ва на келажакда яшайдилар.
  4. Улар ҳеч қачон ўлмайдигандек яшашади, лекин бу дунёни ҳеч қачон яшамагандек тарк этишади.

Шунда ҳалиги киши донишмандан: "Одамлар қандай ҳаёт сабоқларини ўрганишлари керак?" деб яна сўради.

Донишманд жавоб берди:

  1. Ҳеч кимни ўзларини севишига қодир қилолмасликни ва улар қила оладиган нарса ўзларини бошқалар севишига қодирлигини айтинг.
  2. Ўзларини бошқалар билан таққосламасликни ўрганишсин.
  3. Ўзгаларни хурсанд қилишни ва кечиримли бўлишни амалда қўллашни ўрганишсин.
  4. Бир неча дақиқада улар севганларига чуқур жароҳатлар етказишини, аммо кейинчалик уларни даволаш учун кўп йиллар кетишини уларга хабар беринг.
  5. Уларга яна айтингки, энг бой киши жуда кўп мулкка эгалик қиладиган киши эмас, балки озгина нарсага эга бўлган қаноатли кишидир.
  6. Уларни чуқур севадиган, аммо ҳис-туйғуларини қандай ифода этишини билмайдиган одамлар борлигини уларга айтинг.
  7. Иккаласи бир хил нарсани ўйлаши мумкинлигини, аммо уни ҳар хил кўринишда кўришлари мумкинлигини уларга айтинг.
  8. Улардан бири бошқасини кечира олмаслигини, шу вақтнинг ўзида унинг ўзи ҳам бошқаларнинг кечиримига муҳтожлигини билдиринг.

 

                                                    Интернет материаллари асосида

Халқаро алоқалар бўлими ходими

И.Аҳмедов тайёрлади

Янгиликлар

Top