muslim.uz

muslim.uz

Четверг, 21 Март 2024 00:00

Diniy sohadagi huquqiy islohotlar

GʻIYOSIDDIN TOJIMIRZAYEV
Uchqoʻrgʻon tumani "Baytul muqaddas" jome
masjidi imom xatibi

Рамазон хайру эҳсонларга, яхшиликларга бой бўляпти. Маҳалла фаоллари билан маслаҳатлашган ҳолда эҳсонга ҳақдор кишилар аниқланиб, уларнинг ҳолидан хабар олиняпти.

Рамазон ойининг мағфират даҳаси сўнгги куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов бошчилигида Тошкент тумани имом-хатибларининг ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда Тошкент, Бўка, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Янгийўл туманлари имомлари билан биргаликда ҳудудлардаги 500 та кам таъминланган, эҳтиёжманд оилага 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

 

 

 

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

O'zbekiston musulmonlari idorasi raisining birinchi o'rinbosari Homidjon domla Ishmatbekov

афтанинг ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фуқароларни қабул қилиш куни этиб белгиланган. Кейинги пайтда бу қабулларда кўплаб юртдошларимизнинг муаммолари ечим топаётгани унинг самарали бўлаётганидан далолат беради.
Худди шу анъанага кўра, 20 март, чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов идорага ўз мурожаат ва таклифларини билан келган фуқароларнинг дарду ташвишларини тинглади.
Мазкур қабулда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, диний таълим, моддий ёрдам, оилавий масалалар каби мурожаатлари эшитилди, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.
Самимий қабулдан мамнун бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятига ўз миннатдорликларини билдирдилар.
Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

 

Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло етти тоифа кишини Ўз соясидан бошқа соя йўқ Кунда соясига олишини баён этиб, уларнинг олтинчисини “...садақани махфий қилиб, ҳатто ўнг қўли қилган садақани чап қўли билмай қолган...” деганлар.
Ҳақиқатан, Рамазон ойида ҳадисда баён қилинган кишиларнинг сифатлари ҳақиқий ҳақдорларга кўмаклашиш орқали намоён бўлмоқда. Мисол учун, Қибрай тумани “Ўнқўрғон” масжиди имоми ҳомийлар кўмагида “Ўнқўрғон” маҳалласидан 6 киши “Обод” маҳалласидан 4 кишига бир миллионлик, жами 10 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.
Шунингдек, тумандаги “Дўрмон” жоме масжиди маъмурияти 5 та хонадонга 3,5 млн сўмлик эҳсон тарқатди. “Хўжақўрғон” маҳалласида истиқомат қилувчи бир хонадонга ҳомийлар жалб қилинган ҳолда 300 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳадя қилинди.
“Машариб ота” жоме масжиди маъмурияти ҳомийлар кўмагида “Чинобод”, “Истиқлол”, “Бўстон” ва “Шаҳриобод” маҳаллаларида яшовчи 30 та хонадонга эҳсон тарқатди.
* * *
Паркент тумани “Ҳисорак” жоме масжиди имом-хатиби Иқболхўжа Аҳмедов 15 та кам таъминланган оилага озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.
Тумандаги “Беш каппа” жоме масжиди имом-хатиби Миршавкат домла Тўйчиев “Беш каппа” ва “Бодомтепа” маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган, ногирони бор иккита оилага бир ярим миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини ифторлик тариқасида ҳадя қилди.
* * *
Оҳангарон шаҳар бош имом-хатиби А.Акмалов бошчилигида ҳомийларни жалб қилиб, бир хонадонга 300 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.
“Хонобод” жоме масжиди имом ноиби Х.Аҳмадхонов “Ёшлик” ҳамда “Дўстлик” маҳаллаларида яшовчи иккита хонадонга бир миллион сўмдан ифторлик эҳсони берди.
Яна мазкур масжид имом ноиби Х.Асанов “Илоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи бир хонадонга 1 млн. сўмлик ифторлик эҳсонини тақдим қилди.
* * *
Пискент тумани “Пискент” жоме масжид имом ноиби О.Қаюмхонов бошчилигида ҳомийларни жалб қилиб “Бирлик” ва “Ойбек” маҳаллаларида яшовчи иккита муҳтож оилага бир миллион сўмдан ифторлик эҳсони берилди.
Аллоҳ бундай хайрсевар кишиларга қиёмат куни Аршининг соясидан жой берсин.

Страница 71 из 1683

Янгиликлар

Top