muslim.uz

muslim.uz

Bugun 16.11.2023 sanada O‘zbekiston musulmonlari idorasi “Qur’on va tajvidni o’rgatish” bo’limi mudiri Shayx Alijon qori boshchiligida imom-xatiblar uchun navbatdagi tajvid darsi bo’lib o’tdi.

“Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf” majmuasida bo’lib o’tgan tajvid darsida Toshkent shahar va Toshkent viloyati imom-xatiblari oflayn tarzda qatnashdilar. Shuningdek, boshqa viloyatlardagi imom-xatiblar uchun tashkil qilingan onlayn darslari ham “Qur’on va tajvidni o’rgatish” bo’limi xodimlari tarafidan nazorat qilib borildi.

Imom-xatiblar o’n qiroat sohibi Shayx Alijon qori boshchiligidagi ustozlarga arab harflarining maxrajlarini o’qib berib, tajvid borasidagi malakalarini oshirib bormoqdalar.

Eslatib o’tamiz, darslar “ALQURAN MASS MEDIA” MCHJ tomonidan nashrga tayyorlangan “Muallimi soniy” kitobi (DIQning 29.12.2022 yil, 9818-sonli xati bilan ruxsat etilgan) asosida ishlab chiqilgan va O’MI tomonidan tasdiqlangan dasturga muvofiq olib borilmoqda.

Янгиликлар 24 | «Радикаллашув ва ёт ғояларга қарши курашиш ҳамда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш» ўнкунлиги   

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг 38-давра аёл-қиз тингловчилари Олий маъҳад устозлари номидан Африка қитъасининг Нигерия давлатидаги аҳоли вакилларига Қуръони карим китобларини ҳадя қилди. https://t.me/oliymahad/27268 

Аллоҳ таоло ушбу ҳадяларни даргоҳида қабул қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!

Ўқув курсининг пойтахт ва вилоятлардаги:

11 та филиали https://t.me/oliymahad/21683 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳа ривожи йўлида кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ушбу жараён соҳа ходимларидан ҳам алоҳида масъулият ва фаоллик талаб этади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, уларнинг фидоийлиги, шарафли меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан эътироф этилиб, қадрланмоқда.
Пойтахтимизда “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда бир гуруҳ уламо ва соҳа ходимларининг самарали фаолияти эътироф этилиб, “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони топширилгани ана шундай хайрли ишларнинг мантиқий давомидир.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 сентябрдаги “Диний бағрикенглик” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарорига кўра, ушбу кўкрак-нишони билан диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш, фуқаролар эътиқод эркинлигини таъминлаш, динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва маънавий муҳит барқарорлигини сақлашдаги ибратли ишлари учун етук уламолар, атоқли арбоблар, диний соҳа раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий олимлар тақдирланиши белгиланган.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқ Тошбоев юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар натижасида фуқароларнинг виждон эркинлиги, дин ва миллатлараро тотувлик таъминланаётгани, мазкур нишоннинг таъсис этилгани эса ҳукуматимизнинг диний соҳага бўлган юксак эътиборининг яққол намунаси эканини таъкидлади.
Маросимда “Диний бағрикенглик” кўкрак нишонига сазовар бўлган бир гуруҳ уламо ва соҳа фидойилари ушбу мукофот меҳнат фаолиятларида янада улкан марраларга эришиш, соҳа равнақи йўлида масъулият хизмат қилишга рағбатлантиришини эътироф этишди.
Аллоҳ таоло ушбу мукофотларни муборак айласин.

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Бош вазир Ар-Риёд саммитидаги чиқишида Ўзбекистон Фаластин билан бирга эканини яна бир бор таъкидлаб, мусулмон давлатларни Ал-Ақсо дахлсизлигини сақлаб қолишга чақирди.

11 ноябр куни Саудия Арабистонида ўтган Араб-ислом давлатлари саммитида Ғазо секторидаги вазият муҳокама қилинди. Унда қатнашган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонларни муросага келишга чақирди.

 

«57 та давлат ва қарийб 1,5 миллиард аҳолини ўз ичига олган ташкилотимизнинг бугунги саммити алоҳида аҳамиятга эга. У бизни боғлаб турган қадриятлар нақадар кучли экани тасдиғидир.

Вайронагарчилик ва ҳалокат кўлами бўйича бу низо Яқин Шарқ можаросининг охирги 50 йиллик тарихида илк бор кузатилмоқда. Энг ачинарлиси, бу инқирознинг охири кўринмаяпти. Биз Фаластин диёридаги можарога жим қараб туролмаймиз, Ўзбекистон бу борада тегишли дипломатик чора-тадбирларни амалга оширмоқда», деган у.

Абдулла Арипов бу борада Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун Ўзбекистон 1,5 млн доллар ажратгани, БМТ Бош ассамблеясининг Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи резолюциясига 120 та давлат қаторида Ўзбекистон ҳам ёқлаб овоз бергани, иккита халқаро саммитда Ўзбекистон президенти ушбу можарога тўхталиб ўтгани ҳақида эслатди.

«Ғазо секторида юз бераётган қонли тўқнашувлар натижасида йўқотишлар ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди. Биз гўдаклар ўлдирилишини қабул қилиб бўлмайдиган ноҳақлик деб биламиз. Қурбон бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия изҳор қиламиз. Биз Фаластин халқи билан эканимизни яна бир бор билдирамиз», деган Арипов.

У, шунингдек барча аъзоларни Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа табаррук масканлар дахлсизлигини таъминлаш учун имкониятларини сафарбар қилишга чақирди.

«Ўзбекистон – Фаластиннинг халқаро меъёрларга мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди. Можарони фақатгина икки давлат – икки халқ учун тамойили асосида ҳал этиш мумкинлигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда.

Зўравонлик янада авж олаверса, бу халқаро вазият кенг миқёсда издан чиқишига, қуролли тўқнашувларга янги кучлар тортилишига сабаб бўлиши муқаррар. Буларнинг барчаси Яқин Шарқ минтақалари билан чекланмайдиган, оқибатини башорат қилиб бўлмайдиган фожиаларга олиб келиши мумкин.

Энг хавфлиси, ушбу можаро ортидан асло йўл қўйиб бўлмайдиган – динлар, цивилизациялар ўртасидаги можаро келиб чиқиши мумкин. Айнан шунинг учун ҳам биз томонларни гуманитар масалаларда муросага келишга, жанговар ҳаракатларни тўхтатишга ва низони дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирамиз. Ўзбекистон бу борадаги ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди», деган Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Саудия Арабистонидаги саммитда.

Янгиликлар

Top