МАҚОЛА

Терроризм зарарлари

Экстремистик ва террорчи гуруҳлар инсонларга нисбатан зўравонлик, куч ишлатиш йўлини тутадилар. Улар маълум бир дин доирасида чекланмайдилар. Бундай гуруҳлар ҳеч бир қонунни ҳурмат қилмайдилар, фаолиятлари инсонлар ва динларга қарши қаратилган бўлади. “Терроризм” сўзи қўрқитиш, хавфга солиш маъноларини англатади. Манбаларда терроризмга “Шахсларга қарши куч ишлатиш, жамият хавфсизлиги ва тинчлигига рахна солувчи, нотинчлик келтириб чиқарувчи, ғаразли сиёсий мақсадли, муайян диний тоифага қарши қаратилган хатти-ҳаракатлар”, деб таъриф берилади. Бунда шахслар ва давлат, уларнинг мол-мулкларига зарар етади.

Терроризмни йўқ қилиш, ундан қутулиш учун давлатлар ҳарбий, иқтисодий ва информацион чоралар кўришмоқда. Бу чоралардан терроризмнинг фуқароларга солаётган хатарини йўқотиш мақсад қилинади.

Терроризмнинг жамиятга зарарлари қаторида қуйидаларни санаш мумкин:

  • Бегуноҳ одамларнинг қони тўкилиши;
  • Мол-мулкларга зарар ва талафот етказилиши;
  • Жамиятда хавф ва қўрқув пайдо қилиниши;
  • Давлат ва раҳбарларга қарши исён;
  • Тартибсизликлар келиб чиқиши;
  • Тарқоқлик ва бўлиниш.

Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш учун мутахассислар терроризмга қарши курашнинг қуйидаги йўлларини таклиф қилишади:

  • Таълим-тарбия ишларини тўғри йўлга қўйиш;
  • Бағрикенглик, мўътадиллик ғояларини мустаҳкамлаш;
  • Ёш авлодни тўғри шакллантириш.
  • Турли диний конфессиялар ўратсида ўзаро мулоқот ва тушуниш омилларини ривожлантириш.

Абдурасул ҚАЮМОВ,

“Муҳсинхон Тўра Эшон” жоме масжиди

имом-хатиби

2876 марта ўқилди

Мақолалар

Top