МАҚОЛА

Тахминим тўғри чиқди, қанийди адашган бўлганимда!

Ислом жиҳодига чақирувчилардан бири бундай деганди: "Шариат ҳукмларини татбиқ этмаслик, умматнинг устига ёғаётган балоларнинг бош сабабчисидир. Мана шу жоҳилиятга қарши курашиш ва куфрга тиргак бўлаётган тоғут-шайтонларни йўқ қилиш лозим".

Салафий даъватчилардан бири эса бундай деганди: "Оятларни таъвил қилиш қалбларни адаштира бошлади. Кейин бунга оддий одамларнинг қарашларига мувофиқ мазҳабларга эргашиш, суннати мутаҳҳарани тарк этиш ва сўфий тариқатларнинг ёйилиши қўшилди. Бу адашувлар бор экан, умматнинг ҳоли ислоҳ бўлмайди".

Униям гапини эшитдим ва буниям. Ва икковиям душманга бас келолмаслигини ва курашда ғолиб бўлолмаслигини англадим. Чунки улар ўзлари юзланган майдонни ва илонлар чиқиб келадиган ўрани яхши ўрганишмаган. Улар олдига бошидан яраланиб келган беморнинг оёғини боғлаган табибга ўхшашади.

Фаросатсизлик маҳсули бу "жиҳод"ларининг оқибатлари ҳақида ўйлай бошладим. Бир дўстим, булар ҳақида қандай фикрдасиз, деганди. Мен жавоб қилдим: "Буларнинг фаолиятига бир йил бўлмай, хонадон ва масжидларга жанжал ва келишмовчиликлар ёйилади. Бир тоифа ёшлар қамоқхоналарга ташланади. Мустамлака эса ваҳшийлашиб, янада мустаҳкам ўрнашади".

Тахминим тўғри чиқди, қанийди адашган бўлганимда!

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ

1090 марта ўқилди

Мақолалар

Top