МАҚОЛА

Пайғамбарлар ва авлиёлар билан тавассул қилиш Аллоҳ таолога куфр келтиришми?

Бу ном — гарчи ўқувчи учун ғариб туйилаётган бўлсада — ер юзида бугун бор бўлган инсонлардан ушбу сўзнинг маъносини айтадиганлари ва бирор пайғамбар ёки валий билан тавассул қилиб, Роббисидан эҳтиёжини ўташини сўраган киши устидан қонини ва молини мубоҳ қилувчи куфр, дея ҳукмларини жорий қиладиганлари бор. Биз бу инсонларнинг барчасига секин-аста пайғамбарлар ва авлиёлар билан тавассул қиладиган киши уларни васила қилиб, Аллоҳдан барорини келтиришини сўраган эҳтиёжини пайғамбар ва авлиёлар ўтайди, деб эътиқод қилмаслиги ва хаёлининг бир четига ҳам келтирмаслигини айтамиз. Дарҳақиқат, ҳар бир тавассул қилувчи киши эътиқод қиладигани, амал қиладигани ва сўзлайдигани шуки, эҳтиёжларнинг бароридан келиши оламларнинг Роббининг измидадир! Эҳтиёжларнинг бароридан келиши Ундан ўзгасидан сўралмайди ва Ундан ўзгаси эҳтиёжларни ўтай олмайди. Яратилган мавжудотларнинг бирортасида мустақил равишда яратиш ва пайдо қилиш маъносидаги эҳтиёжларни бароридан келтириш имконияти йўқдир. Бу мусулмонларнинг катта-ю кичиги, эркаг-у аёли, оқи-ю қораси ва шарқлиги-ю ғарблигининг тутган йўлидир. Уларнинг эътиқодида Аллоҳ таолодан бошқасида яратиш ва пайдо қилиш имконияти йўқдир!

«Ғовсул ибод би баёнир рошад» китобидан 56-Б, Шайх Мустафо ал-Ҳамомий ал-Ҳанафий

Хайрулло домла Саттаров вилоят бош имом-хатиби ўринбосари

1582 марта ўқилди

Мақолалар

Top