МАҚОЛА

Василани ширк дейдиганларнинг гаплари ботил эканига Имом Бухорийдан ривоят

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қаҳатчилик бўлганида Аббос ибн Абдулмутталиб ила истисқо қилди: “Эй бор Худоё! Албатта, биз Сенга Пайғамбаримиз ила тавассул қилар эдик. Сен бизни сероб қилар эдинг. Энди биз Сенга Пайғамбаримизнинг амакисини васила қиламиз. Бизни сероб қилгин”, деди. Яна: “Сероб қилинур эдилар”, деди”.

(Бухорий ривоят қилган).

Умар розияллоҳу анҳу Аббос розияллоҳу анҳуни васила қилганидан кейин “Аллоҳга қасам манашу Аллоҳга бўлган василадир” деганлар.

(Ибн Абдул Бар. Ал-Истеоб).

Маъруфхон Алоxоджаев таржимаси

1413 марта ўқилди

Мақолалар

Top