МАҚОЛА

Мазҳаб имомлари манзилга осон ва тез етиш учун харита чизиб берганлар

Ҳозирги пайтда айрим бемазҳаблар асрлардавомида тўрт  мазҳабга амал қилиб келаётган мусулмонларни парокандаликка солмоқчибўлмоқда. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида мазҳаб деган нарса йўқ эди. Энди бизлар нима учун Қуръон ва ҳадислар турган жойда қайсидир бир кишининг гапига қулоқ солмоғимиз даркордеб даъво қиладилар. Минг афсуски, бундай таъна-дашномлар айниқса ижтимоий тармоқлар орқали бўрттириб, жижжимадор қилиб тарқатиляпти.

Замонамизнинг кўзга кўринган кўп олимлариуларнинг бу фикрларига қарши ҳам нақлий, ҳам ақлий далиллар келтирганлар. ШуларданМуҳаммад Саъид Рамазон Бутий ҳазратлари тўртимом мазҳабларни шундай васфлайдилар: “Бу дунёда яхши яшаб, яхши ўтиш худди тоғнинг чўққисига эсон-омон чиқишга ўхшайди. Қуръон ва суннат ўша чўққига чиқишни кўрсатадиган харита ва қўлланма. Мазҳаб имомлари ҳам ушбулардан фойдаланиб, чўққига чиқишнинг энг осон ва бехатар йўлни топиб, белги қўйиб, осонлаштириб қўйган кишилардир. Мазҳабларни инкор қилувчилар эса, ўша тоғнинг тагига келиб, харита ва қўлланмаларни олиб, ўзига янги йўл топиб чўққига чиқишга ҳаракат қилаётган одамларга ўхшайди. Аммо уларнинг илми ва ақл имконияти камида мазҳаб имомларига тенг ёки ундан кўпроқ бўлиши лозим”.

У кишини яна бир фикрлари: “Мазҳаб имомларига тақлид қилаётганларга қарши турувчи бемазҳабнинг асли замиридамазҳаб имомига эмас, менга эргаш, у адашган, мен сенга тўғри йўлни кўрсатаман, деган мақсад-иддао бўлади, чунки унга мазҳабга эргашиш бидъат бўлса, нима қилайлик, деган саволга, албатта мен сенга йўл кўрсатаман” дейди ва Қуръони карим ва ҳадиси шарифда бундай дейилган, деб олимлардан мерос бўлиб келаётган илм ва унинг йўналишини тан олмай, ўзига эргашишга ундайди. Натижада ўзи ҳам адашади ва ўзгаларни ҳам адаштириши турган гап.

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, биз ҳозирги йигирма биринчи аср кишилари яшаган даври-вақти ва макони ҳазрати Пайғамбиримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга биздан кўра анча яқин бўлган, аввало илми, амали, тақвоси ва бошқа барча яхши сифатлари тарих китобларда маълум ва машҳур бўлган ва асосий жиҳати Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уни боғлайдиган устозлари ва силсиласи аниқ бўлган мазҳаббошиларга эргашиш яхшими ёки юқоридаги сифатлардан бирортаси ҳақида маълумотимиз бўлмаган бемазҳабликни тарғиб қилаётганларгами?

ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси

ўқитувчиси С.Қурбанов

878 марта ўқилди

Мақолалар

Top