МАҚОЛА

Сохта салафийларга раддия

بسم الله الرحمن الرحيم

 

Ўзининг каломи Қуръони Каримни  ўқи дея бошлаган ва мусулмонларга илм олишликни фарз қилган Аллоҳ азза ва жаллага ҳамдлар бўлсин.

 

Ўз ҳаёт йўлларида умматларига энг тўғри ва соф ислом йўлидан қандай юриш кераклигини  кўрсатиб берган Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар бўлсин.

 

Тарихдан маълумки асрлар мобайнида жилоланиб келаётган ислом дини инсониятни тарқоқлик ва ўзаро адоватга берилишдан қайтариб, якдиллик ва бирлашишга буюриб келган.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди:

 

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا وَاذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا وَكُنتُمْ عَلَى شَفَا حُفْرَةٍ مِّنَ النَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنْهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ

Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Ўтли жар ёқасида эдингиз, сизни ундан қутқарди. Аллоҳ сизга Ўз оятларини ана шундай баён қилади. Шоядки, ҳидоят топсангиз.

Оли имрон сураси 103-оят

Исломдан аввал инсоният ўзаро адоват ва душманчиликка берилиб, ўзларидан аввалгиларга келган ҳидоят маёқларини йўқотиб йўлдан адашишган эди.

Бугунги кундаги айрим фирқалар ҳам мусаффо ислом динини нотўғри талқин қилаётганликлари туфайли тўғри йўлни йўқотиб, инсонлар орасида  турли хил  ихтилофларга сабаб бўлаётганликлари сир эмас.

Хусусан бугунги кунда халқимиз орасида турли зиддиятлар келиб Чиқишига сабаб бўлаётган сохта салафийлар айни шулар жумласидандир.

Уларни қилаётган  иддаолари негизида динимизни нотўғри талқин қилганликлари ётади. Жумладан ўзларини салафий дея аташларини ўзи нотўғри, биламизки мутақаддим уламолар билан, мутааххир

уламолар орасини ажратиб турувчи чегара учинчи асрнинг сўнги яъни дастлабки ҳижрий уч асридир. Бу уч аср авлодининг фазилатлари шундаки улар шу умматни устозлари ва инсониятнинг энг яхши авлоди бўлиб ана ўшалар ҳақиқий  салафи солиҳлар ҳисобланадилар.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بن مسعود رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ( خَيْرُ النَّاسِ قَرْنِي، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ،  روى البخاري و مسلم .

Абдуллоҳ ибн Масъуд родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида: “инсониятни энг яхши авлоди менинг асрдошларим. кейин улардан кенинги авлод.кейин улардан кейинги аср авлоди“. деганлар ( Имом Бухорий,  Имом Муслим,)

Ушбу ҳадисдан маълум бўладики салафи солиҳлардан бўлиш учун улар каби бўлиш, солиҳ амаллар қилш билан бир қаторда ислом аввалидаги уч муборак асрда яшаш ҳам зарур. Шундай экан Ибн Таймия тарафидан “ Исломни қайта жонлантириш , салафлар йўлига кайтиш “ шиори остида янги фирқалар , мужтаҳидлар ижмосига хилоф карашлар , тўрт мазҳаб уламоларининг на фикҳий ва на акидавий асосларига мос бўлмаган ҳукмларни жорий килган. Манбаларга кўра , Ибн Таймиянинг акидавий ва фикхий масалаларда мужтаҳидлар кенгаши - ижмога хилоф назариётлари умумий ҳисобда олтмишга яқин масалада бўлган Масалан: қабрлар зиёратига бориш, мавлид, табаррук каби амаллар гўёки ширк ҳиссобланган. Қурон ва суннада келган қоидаларни сўзма сўз тушуниб кўр-кўрона амал қилиш орқали бошқа манбаларни ботилга чиқарадилар. Жиҳодни исломни олтинч аркони деб ҳиссоблайдилар. Тасаввуф, урф-одат ва миллий қадриятларни рад этадилар. Ҳар қандай янгиликни бидат деб ҳисоблаб, уни инкор атадилар. Айниқса, соҳта салафийлар томонидан тарғиб қилинаётган мазҳабсизлик ғояси, асрлар давомида шаклланган диний ананаларни издан чиқариб бир юрт мусулмонлари ўртасида парокандаликни юзага чиқармоқда. Бугунги кунда соҳта салафийлар ўзларининг ғаразлий мақсадлари йўлида техника тараққиёти ютуқларидан фаол бўлган ҳолда фойдаланишга интилмоқдалар. Жумладан улар интернетни ўзларининг ёвуз қуролига айлатириб, унинг воситасида глобал тармоқда вертуал жамоат ташкил этиб,диний мутаассиб ғояларини тарғиб қилишмоқда. Соҳта салафийларнинг ёшлар онгини эгаллашга қаратилган бундай ҳаракатларидан доимо сергак турмоғимиз ва ўз ўрнида вазиятга тўғри баҳо бериб нотўғри талқинларга қарши иммунитетни ўзимизда шакиллантирмоғимиз зарур бўлади.

Хулоса ўрнида ёшларимизга эслатмамиз шуки, юртимиздаги аҳли илмлар ва диний соҳа вакиллари ва уларнинг китобларни қўйиб турли ҳил нотўғри ғояларни тарғиб қилувчи шахси, қаерда, қандай таълим олганлиги номаълум бўлган соҳта даватчиларни пуч ғаяларига алданиб қолмаслик учун уларни вертуал тармоқдаги саҳифаларига кирмасликлари ва доимо ўз юртимизда илм маскани, устозлари ва шаҳсияти маълум бўлган мутабар устозларимиз  уларнинг езган китоблари ва фаолиятлари билан якиндан танишиб  керакли билим ва куникмаларни урганишларини тавсия этилади. 

МУСОХОН АББАСИТДИНОВ,

Наманган вилояти бош имом-хатиби

855 марта ўқилди

Мақолалар

Top