muslim.uz

muslim.uz

— Бир йил олдин қизим вафот этганди. Деворга расмини илиб қўйишим мумкин-ми? Кейин қизимни кўп ўйлайман, тушларимга кирса дейман, лекин ҳеч тушимга кирмайди, у мендан розимасмикан деб ўйлаб қоламан. Мен нотўғри ўйламаяпман-ми?

— Яхши эмас. Уч зарари бор: биринчиси, инсон ва ҳайвон расмини белдан юқори жойга осиш ножоиздир. Ўсимлик ва жонсиз нарсаларнинг расмини осиб қўйишнинг ҳеч зарари йўқ. Иккинчиси, жонли расм илинган хонага раҳмат фаришталари кирмайди. Фоторасмларни альбомда сақлаш лозим. Учинчиси, деворида расм осилган хонада намоз ўқиш макруҳдир.

Қизингизнинг руҳи шод бўлиши учун Қуръон тиловати қилиб, садақа бериб, шуларнинг савобини унинг руҳига бағишлаш мумкин. Тушга кирмаслиги ёмонлик аломати эмас.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Шу йил 22-27 ноябр кунлари Ўзбекистон мусулмонлар идорасида Қорақалпоғистон қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликлари кадрлар ва ташкилий масалалари бўйича мутахассислар билим ва малакаларини оширади.

Ушбу курс Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва тизимдаги вакилликлар – Қорақалпоғистон қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликларида иш самарадорлигини ошириш, амалдаги қонунчилигикдаги ўзгаришлардан хабардор этиш, вакилликларнинг кадрлар ва ташкилий масалалари бўйича мутахассисларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Бугун “Юрист ва кадр” нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси, амалиётчи ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев тингловчиларга меҳнат соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари, соҳани тартибга соладиган бошқа ҳуқуқий манбалар, корхона ва ташкилотларда кадрлар хизмати фаолиятини тўғри ташкил этиш масалалари бўйича маъруза қилди.

Малака ошириш курси дарслари 6 кун давом этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Понедельник, 22 Ноябрь 2021 00:00

Фитна олов кабидир! (аудио)

Раҳимберди домла Раҳмонов
Тошкент шаҳар "Хўжа Аламбардор" масжиди имом-хатиби

Примов Соатмурот Ураловичнинг исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси тўғрисида

Шу йил 30 ноябрь куни соат 10:00да Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01 рақамли Илмий кенгашнинг мажлисида тадқиқотчи Примов Соатмурот Ураловичнинг “Абу Шакур Кеший “Тамҳид” асарининг мотуридия таълимоти ривожида тутган ўрни”мавзусидаги 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослигидан исломшуносликфанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ҳимояси онлайн/оффлайн бўлиб ўтади.

Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, А бино, 2-қават, 209 хона.

Тел.: (99871) 244 00 56, Факс: (99871) 244 00 65,

e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Понедельник, 22 Ноябрь 2021 00:00

Ал Азкор: Иқоматнинг сифати (23-аудио)

ЎМИ матбуот хизмати

Страница 7 из 1000

Мақолалар

Top