Мақолалар

Баъзи намозларда узунроқ, баъзи намозларда қисқароқ қироат қилган яхши, деб эшитдим. Шу ҳақда кенгроқ маълумот берсангиз.

Савол: Баъзи намозларда узун­роқ, баъзи намозларда қисқароқ қи­роат қил­ган яхши, деб эшитдим. Шу ҳақ­да кенгроқ маълумот бер­сангиз.

Жавоб: Фарз намозларнинг аввалги икки ракатида, бошқа намозларнинг барча ракатида қироат қилиш фарз. Қироатнинг энг оз миқдори бир узун оят ёки уч қисқа оятдир.

Қироатнинг суннат бўлган миқдори, сафарда, вақтнинг зиқлигида, Фотиҳадан сўнг исталган сурани ўқишдир. Ҳазарда (ватанда) ва бемалол вақтларда эса бомдод намозида Фотиҳа сурасидан кейин икки ракатда қирқ ёки эллик оят ўқиш суннат. Пешин намози (фарзи)да ҳам шу миқдорда қироат қилиш суннатдир (“Жомиъус сағир”). Аср ва хуфтон намозларида қироатнинг суннат миқдори Фотиҳа сурасидан сўнг йигирма оятдир. Шом намозида эса Фотиҳадан кейин икки ракатда ҳам биттадан қисқа сура ўқиш суннат (“Муҳит”).

Муқимликда бомдод ва пешин намозлари фарзларида узун суралар ўқилади (“Виқоя”). Узун суралар Ҳужуротдан Буружгача бўлган суралардир. Аср ва хуфтон намозларига ўртача узунликдаги суралар ўқилади. Улар Буруждан Баййинагача бўлган суралардир. Шом намозида эса қисқа суралар ўқилади. Қуръоннинг Баййина сурасидан охиригача бўлган суралар қисқа суралар ҳисобланади (“Виқоя”, “Муҳийт”).

 

“Hidoyat” журналидан

3840 марта ўқилди

Мақолалар

Top