Мақолалар

Уламолар ҳақида миш-миш тарқатиш – гуноҳ

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Шайх Абдулазиз Мансур вазифаларидан бўшатилди, деган мазмундаги ёлғон хабарлар тарқатилмоқда. Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга бўлмаган таги пуч гаплардир.
Ҳозирда Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимларида иш фаолиятларини жадал давом эттирмоқдалар.
Айни кунларда Шайх ҳазратлари динимиз ривожи, мўмин-мусулмонларимиз маърифати ва ёшларимиз камоли йўлида ўзларининг панду насиҳатларини қилиб келмоқдалар.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган Шайх Абдулазиз Мансур вазифаларидан бўшатилди, деган мазмундаги миш-мишлар асоссиз гап-сўзлардир.
Азизлар, ёлғон гапириш, одамларни алдаш ва миш-мишларни тарқатиш динимиз таълимотларида гуноҳ ҳисобланади. Шундай экан уламолар тўғрисида турли гаплар тарқатишни тўхтатайлик. Бир муддат аввал уламолар ва қори домлалар ҳақида миш-миш тарқатиб нимага эришдик, бундан фойда йўқлигини тушунайлик. Бунинг ўрнига вақтимизни илм-маърифатга сарфлайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

3646 марта ўқилди

Мақолалар

Top