Мақолалар

Ҳомила қачон инсон шаклига ўтади?

Ҳомила ривожланиши бўйича олиб борилган махсус илмий тадқиқот хулосасида айтилишича, ҳомиладорликнинг олтинчи хафтаси охирида, яъни 42-куннинг охирида эмбрион ҳаётида муҳим босқич бошланади. Шу куни у инсон шаклини олади. 42-кун ўтгач, қулоқ, кўз шаклланиши бошланиб, уларнинг чуқурчалари пайдо бўлади.

Юқоридаги расмда она қорнидаги эмбрионнинг турли муддатларда олинган расмлари кўриниб турибди. Она қорнига тушган эмбрион 1-куни нутфа (маний) ҳолатида бўлади. Орадан бир хафта ўтгач, у зулук кўринишида акс этади. Зулук сўзи арабчада “алақа” дейилади. Эмбрион 35 кунлик бўлганда музға ҳолатига ўтади. Музға – тишланган, чайналган гўштдек бир кўриниш. 42 кунлик бўлганда эса, инсон шаклига ўтиб, унда суяк, кўз, қулоқ кабилар пайдо бўлади. Шунингдек, ушбу 42-кунда мия электромагнит тўлқинлар юборишни бошлайди. Айтиб ўтганимиздек, суяк ва бўғимларнинг шаккланиш жараёни ҳам олтинчи хафтадан кейин бошланади.

Бугунги кун эмбриолог олимлари “Биз ҳомиладорликнинг 42-кунидан олдин эмбриондан инсонни эслатувчи шаклларни тополмаймиз. У бу пайтда кўпроқ ҳайвон эмбрионига ўхшайди” деяптилар.

Демак, илмий ҳақиқат шуки, ҳомила 42-кундан сўнг инсон шаклига эга ўтади.

 

Ушбу расмда ҳомиланинг 41 кунлик (чап тарафда) ва 44 кунлик (ўнг тарафда) ҳолати акс этган. Кўриниб турибдики, 41 кунлик ҳомилада инсонни эслатувчи ҳеч қандай аломат йўқ. 44 кунлик ҳомилада эса биз қулоқ, кўз ва суяги шаклланиб улгурган инсон кўринишидаги ҳомилани кўриб турибмиз.

Олимлар бу илмий ҳақиқатга яқин йиллар ичидагина эришдилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан бир минг тўрт юз йил олдин ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида:   “Агар нутфа қирқ икки кунлик бўлса, Аллоҳ унга (нутфага) бир фариштани юборади. Бу фаришта нутфага шакл беради, қулоғи, кўзи, териси ва суякларини яратади...” деганлар. Имом Муслим ривоят қилган.

Ушбу ҳадисда бизга эмбрион она қорнида қачон инсон шаклига ўтиши ҳақида очиқ-ойдин хабар берилмоқда. Бу 42-кечадир. Шунингдек, қулоқ, кўз, териси ва суякларининг яратилиши қачон бўлиши ҳам айтилмоқда.

Инсоният ҳомиланинг она қорнидаги ҳолатини ўрганиш у ёқда турсин, ўзи ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлмаган бир пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур илмий ҳақиқатдан хабар беришлари у зотнинг ҳақиқий Пайғамбар эканликларига очиқ-ойдин далилдир!

Субҳаналлоҳ! 

 

Абдуддоим Каҳел мақоласидан

Нозимжон Иминжонов таржимаси

6378 марта ўқилди

Мақолалар

Top