Абдуллоҳ ибн Аббос ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ерга тўрт
чизиқ чиздилар ва биздан сўрадилар:
— Бу нима, биласизларми?
— Аллоҳ ва Расули яхшироқ билгучидир, — дедик.
— Оламларнинг энг хайрли аёллари тўрт кишидир: Марям бинти Имрон, Фиръавннинг
хотини Осиё бинти Мазоҳим, Ҳазрати Ҳадича бинти Ҳувайлид ва Фотима бинти Муҳаммаддир,
— дедилар.