Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.
*****
Қалбларнинг энг афзали: содиқ қалбдир.
Одамларнинг энг афзали: сени Аллоҳ розилиги йўлида яхши кўргани учун сени унутмайдиган кишидир.
Кунларнинг энг афзали: гуноҳсиз ўтказган кунингдир.
Ҳадяларнинг энг афзали: сенга билдирмасдан сени дуо қилиш учун кўтарилган қўллардир.
“Фикр ажойиботлари”
*****
Сени намозга олиб бормайдиган қадамлар жаннатга ҳам олиб бормайди!
“Фикр ажойиботлари”
*****
Тинглаш одоби
Ато раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «Албатта, бир киши менга бир ҳадис айтади ва мен унга, худди аваал эшитмагандек, жим туриб қулоқ соламан. Ваҳоланки, у ҳадисни ўша одам туғилишидан олдин эшитганман».
*****
Қаерда бўлсанг ҳам, агар юзингни Роббинг тарафга бурмасанг (намоз ўқимасанг), ҳақиқий хотиржамлик ва чинакам саодатни ҳаргиз топа олмайсан. Бас, шундай экан, Аллоҳга яқинлаш, бахтли бўласан.
*****
Кўп ҳолларда Аллоҳ сендан сен хоҳлаётган нарсани манъ қилади. Сенга ўзинг муҳтож бўлиб турган нарсани бериши учун шундай қилади.
“Фикр ажойиботлари”
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов