Мақолалар

“Бўлиши мумкин эмас” дейишингиз мумкин, лекин бўлди.

Эрталаб, бомдод маҳал ухлаб қолибман... Ишга отландим. Мaшинамни юргизаман десам, орқа ғилдирак тормози ушлаб қолди юрмайди. Нега бундай бўлганлигини тушундим... АСТАҒФИРУЛЛОҲни 300 марта такрорладим. Сал қўйиб юборди. 5-6 чақиримдан сўнг айнан авто устахона ёнига келиб мaшинам тўхтади. Ғилдирак батамом қимирламай қолди. Устахонадан бир йигит чиқди. Ғилдиракни очиб - ака қандай юриб келдингиз, тормоз системаси синиб сочилиб кетибди-ю, деди. Жилмайиб қўйдим ва Аллоҳ олиб келди дўстим, сизнинг ёнингизга дедим. У ҳам жилмайди. Ғилдиракка янги тормоз “запчаст“ларини қўйди. Tахминан 150 минг сўм атрофидаги ускуналар. Бўлди, энди яхши юради, кетаверинг, деди уста йигит. Қанча бўлди биздан десам - Агар шу аҳволдаги машинани Аллоҳ олдимга олиб келган экан ҳаққини ҳам Аллоҳдан оламан. Сизга оқ йўл деб жилмайиб қўйди. Қўлига пул тутсам олмади... “АСТАҒФИРУЛЛОҲ”НИ 1000 мартага етказиб қўйдим!


Саидаброр Умаров
ЎМИ Матбуот хизмати

3240 марта ўқилди

Мақолалар

Top