Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Ҳаммада иккита кўз бор. Лекин ҳеч ким бир хил кўрмайди”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган. 

*****

Йўқотишнинг энг каттаси – кенглиги осмонлар ва ерча бўлган Жаннатда сен учун жой топилмаслигидир.

“Ҳикматлар дурдонаси”

*****

Ёзганингни ўқимайдиган одамга ёзишинг, олдингга келмайдиган кишини кутишинг, муҳаббатингни ҳис қилмайдиган одамни яхши кўришинг ва сенга эҳтиёжи тушмайдиган кишига эҳтиёжинг тушиши аламлидир.

*****

Ортингиздан бақириб, шовқин кўтаришяптими?

Кўпроқ сизни чайнашяптими?

Парво қилманг, чунки улар сиздан орқада. Сиздек бўлолмагани учун ичини ҳасад кемириб ётибди.

Чинорга, теракка кимдир тош отганини кўрганмисиз? Кўрмагансиз, тўғрими?

Чунки, чинорнинг ва теракнинг еса бўладиган, мазали меваси йўқ.

Олма, ўрикка кўпчилик тош отади. Керак бўлса, улар пишмасидан туриб ейишга қизиқиб, тош отилади.

Олдинга интилишдан, илмдан, ижоддан тўхтаманг.

*****

Пул билан эришиб бўлмайдиган нарсалардан бири ақлдир.

Абдрроҳман Мунийф

*****

Рост гап, биров уни тасдиқламаса ҳам, барибир, рост гапдир.

Ёлғон гап, ҳамма уни тасдиқласа ҳам, барибир, ёлғон гапдир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

 *****

Ҳаммада иккита кўз бор. Лекин ҳеч ким бир хил кўрмайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Агар истаган нарсанг учун курашмасанг, ўша нарсани йўқотганингда йиғламагин!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Қаттиқ шамол эсганда, тик ўсган дарахт осонликча синади. Аммо мажнунтол эгилиб, бошини ҳам қилиб тургани учун қутулиб қолади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Тўрт кишига нисбатан қўпол муомалада бўлма:

  • Аёлга;
  • Ёш болага;
  • Хизматчига;
  • Узр сўраб келган кишига.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

 

*****

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

3159 марта ўқилди

Мақолалар

Top