Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Очлик пайтида ноннинг янги-эскиси бўлмайди”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.  

*****

Эшигим устига: “Иккиюзламачилигингни ташқарида қолдириб, кейин кир” деб ёзиб қўйгандим. Ўшандан бери бирорта одам уйимга келмади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Шундай гаплар борки, ҳеч нарсани ифода қилмайди. Шундай сукутлар борки, кўп маъноларни ифода қилади.

Нажиб Маҳфуз

*****

Агар қўрқувни енгмоқчи бўлсанг, уйингда ўтириб олиб, қўрқувни ўйлаб ўтирма. Балки ташқарига чиқ ва ўзингни бирор фойдали юмуш билан машғул қил!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ҳаётимдаги энг катта мағлубиятлардан бири кўз нурим заифлашгандан кейин ўқиш неъматидан маҳрум бўлиб боришимдир.

Нажиб Маҳфуз

*****

Очлик пайтида ноннинг янги-эскиси бўлмайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Бошқалардан ростгўйликни талаб қилишдан олдин фарзандларимизга ростгўйликни ўргатишимиз керак.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Айримлар ақл ва қалбнинг бўшлигидан кўра ҳамён, ошқозон ва телефон экранидигаи батареянинг бўшлигидан кўпроқ ножам бўлишади.

 

 

Тўплаб, таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов

2800 марта ўқилди

Мақолалар

Top