Мақолалар

Бақиъ қабристонига дафн этилганлар

Саҳобаи киромларнинг даражаларини Қуръони Каримда баён қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, “Саҳобаларим юлдуз кабидир, уларнинг қайси бирига эргашсангиз, ҳидоят топасиз”, деган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг саломлари бўлсин!

Ислом дини сизу бизларгача етиб келишига саҳобалар бор куч қувватлари ва имкониятларини сарфлаганлари ҳеч кимга сир эмас. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда улардан рози бўлганини айтиб ўтган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳадиси шарифларида уларни мақтаб, жаннат башоратини берганлар. Агар тарихнинг энг муҳим ўрнини ўрганиш лозим бўладиган бўлса, саҳобалар тарихини ўрганиш энг муҳими бўлади.

Мадина шаҳри илм булоғи бўлиб, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларидан кейин У зотдан олган илмларини тўрт иқлимга тарқата бошладилар. Саҳобалар динни бошқаларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўргангандек етказиш учун турли шаҳар ва қишлоқларга сафар қилдилар. Бир вақтлар барча саҳобаларни бирлаштириб турган шаҳар Мадина сезиларли даражада ўзгариб қолди. Бир вақтлар Билол розияллоҳу анҳунинг овозлари ила тонгни қарши олган Мадина бугун эса, бошқа одамнинг овози билан уйғонмоқда. Бир вақтлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ваъз – насиҳат эшитган Мадина бугун эса, бошқа одамдан ваъз – насиҳат эшитмоқда. Ҳамма – ҳамма нарса ўзгарган эди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва саҳобаларни эслатиб турадиган бир маскан бор. У!.. У Бақиъ ал-ғарқад қабристони!

Бақеъ Мадинадаги машҳур қабристон бўлиб унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуда кўп саҳобалари дафн қилинган. Ўзбек тилида ҳали у ерга дафн қилинганларнинг исмлари зикр қилинган китоб ёки мақола бўлмагани ва у жойни зиёрат қилган киши у ерга кимлар дафн қилинганини билишлари учун ушбу мақолани ёзишга қарор қилдик. Ушбу мақола  Бақеъ қабристонига дафн қилинганлар ҳақидаги биринчи рисола бўлгани учун бундан кейин ҳам янада такомиллаштиришга ҳаракат қилинади. Мақолани тайёрлаш мобайнида қайси манбалардан фойдаланилгани мақола остида кўрсатилди.

Ҳурматли китобхон! Агар сиздан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан олдин зиёрат қилиб, қабрдагилар ҳаққига истиғфор айтган қабристон қайси?” – деб сўрасалар, сиз иккиланмасдан: “Бақиъ ал-ғарқад қабристони”, деб жавоб берасиз. Ҳа, бу жавобни беришга сизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига бўлган муҳаббат ундади. Агар Ҳаж ва Умра зиёратига борганлар бўлса, бу қабристон ҳақидаги гаплари: “У ерга кириш мумкин эмас экан, биз бориб зиёрат қилиб келдик”, деган сўздан у ёғига ўтмайдилар. Агар улардан: “У ерга қайси саҳобалар кўмилган экан?” – деб сўралса, тамом сукунат бўлади. Агар бироз сийрат китобларини ўқиган инсон бўлса, фалончи ва фалончи саҳоба дея бир ёки икки саҳобани эслайди. Тўғри, шунисига ҳам шукр. Лекин сиз агар бирор инсонни зиёратига бормоқчи бўлсангиз уни кимлигини ва қандай инсон бўлганини бировлардан эшитган бўласиз ёки бўлмаса, бир жойда ўқиган бўласиз. Агар сизда шу нарсалар бўлмаса, зиёратингиз кўнгилдагидек бўлмайди. Балки дўстлар билан бирга шунчаки саёҳат қилиб келгандек бўласиз. Ҳа, сиз борадиган бу Бақиъ қабристонида Қуръонни ўқиётганида шаҳид бўлган Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу борлигини билсангизчи?!

Ёки бўлмаса, Ислом дини равнақи учун бутун мол дунёсини сарфлаган Абдураҳман ибн Авф борлигини билсангизчи?!

Ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўксида жон таслим қилган Оиша розияллоҳу анҳо борлигини билсангизчи?!

Агар сиз бу маълумотларни ўрганиб борсангиз, Сизда аввалгидан бошқача ҳолат пайдо бўлмайдими?!

Агар сизга: “Юр, фалон жойда бир саҳобани қабри бор!” – дейишса, сиз: “Йўқ, бу саҳоба у ерда эмас,  Бақиъ қабристонига дафн қилинган -ку!” – деган жавобни берсангизчи?!

Сиз бошқа қабристонларни зиёратга бормасдан, балки доимо Бақиъга боргингиз келса, ундай бўлса, ушбу рисола сизга аталган.

Бу рисолада Бақиъ қабристонига дафн қилинган саҳобаларнинг номлари келтирилган. Уларни жамлашда саҳобаларнинг ҳаётларини жамлаган китобларга суянилган. Мукаммалликни даъво қилмаган ҳолда сизларга тақдим қилмоқдамиз. Зеро,  мукаммаллик Аллоҳ таолога хосдир!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларидан Баъқиъ қабристонига дафн қилинганлар:

Иброҳим ибн Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;

Фотима розияллоҳу анҳо бинти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;

Зайнаб розияллоҳу анҳо бинти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;

Руқайя розияллоҳу анҳо бинти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;

Умму Гулсум розияллоҳу анҳо бинти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;

Оиша бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо;

Ҳафса бинти Умар розияллоҳу анҳо;

Ҳинд бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳо, Умму Ҳабиба;

Ҳинд бинти Абу Умайя, Умму Салама розияллоҳу анҳо;

Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо;

Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо;

Софийя бинти Ҳуййи розияллоҳу анҳо;

Жувайрия бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо;

Софийя Умму Зубайр бинти Абдулмутталиб розияллоҳу анҳо;

Райҳана бинти Шамун розияллоҳу анҳо;

Мориятул Қибтийя розияллоҳу анҳо;

Ҳалима ас-Саъдийя розияллоҳу анҳо;

Умму Руммон розияллоҳу анҳо – Оиша розияллоҳу анҳонинг оналари;

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу;

Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу;

 Абу Суфён Сахр ибн Харб Абу Муовия розияллоҳу анҳу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайноталари;

Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб ал-Қурайший розияллоҳу анҳу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жиянлари, Жаъфарнинг ўғли, Ҳабашистонда туғилган биринчи чақалоқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ичида энг машҳурлари:

Саъад ибн Абу Ваққос ал-Қурайший аз-Зуҳрий розияллоҳу анҳу;

Саид ибн Зайд ибн Нуфал ал-Қурайший розияллоҳу анҳу;

Абдураҳмон ибн Авф ал-Қурайший аз-Зуҳрий розияллоҳу анҳу;

Аббас ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу;

Усмон ибн Мазъун ал-Қурайший розияллоҳу анҳу;

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу;

Абдуллоҳ ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳу;

Убай ибн Кааъб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу;

Абу Ҳурайра ад-Давсий розияллоҳу анҳу;

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу;

Асад ибн Зурората ал-Ансорий розияллоҳу анҳу;

Арқам ибн Абу Арқам Абду Маноф ал-Қурайший розияллоҳу анҳу;

Жобир ибн Абдуллоҳ Абу Абдурроҳман розияллоҳу анҳу;

Ҳассон ибн Сабит ал-Ансорий Абул Валид розияллоҳу анҳу;

Саъд ибн Молик Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу;

Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу;

Суҳайиб ибн Санон ал-Румий розияллоҳу анҳу;

Умму Сулайм бинти Малҳан розияллоҳу анҳо – Анас розияллоҳу анҳунинг оналари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қолган саҳобаларидан Бақеъга дафн қилинганлари:

Авс ибн Собит ибн Мунзир ал-Ансорий розияллоҳу анҳу;

Авс ибн Ховала ибн Абдуллоҳ ал-Ансорий розияллоҳу анҳу;

Жаббар ибн Сахр ал-Ансорий розияллоҳу анҳу;

Жубайр ибн Мутим ал-Қурайший розияллоҳу анҳу;

Ҳорис ибн Хузайма розияллоҳу анҳу;

Ҳаким ибн Ҳизом ибн Хувайлид розияллоҳу анҳу;

Ҳажжож ибн Илота ас-Суламий Абу Муҳаммад розияллоҳу анҳу;

Ҳотиб ибн Абу Балтаата ал-Лахомий Абу Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу;

Ҳувайтиб ибн Абдулуззо ал-Қурайший розияллоҳу анҳу;

Хаббоб Утба ибн Ғозвон Абу Яҳё розияллоҳу анҳу;

Хуфаф ибн Айман ал-Ғифорий розияллоҳу анҳу;

Хувайлид ибн Амр Абу Шурайҳ ал-Хузаий розияллоҳу анҳу;

Хаввот ибн Жубайр Абу Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу;

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний Абу Абдураҳмон розияллоҳу анҳу;

Саламату ибн Салома ибн Вақш ал-Ансарий розияллоҳу анҳу;

Саламату ибн Акваъ Абу Муслим розияллоҳу анҳу;

Саҳл ибн Баёз розияллоҳу анҳу;

Саҳл ибн Саъд ас-Саъдий ал-Ансорий Абул Аббос  розияллоҳу анҳу;

Саҳл ибн Абу Ҳасма Абу Абдураҳмон розияллоҳу анҳу;

Саиб ибн Язид ал-Киноний розияллоҳу анҳу;

Суҳайл ибн Байзо ал-Қурайший Абу Умайя розияллоҳу анҳу;

Суҳайиб ибн Санон ал-Румий розияллоҳу анҳу;

Абдуллоҳ ибн Баҳийна розияллоҳу анҳу;

Абдуллоҳ ибн Собит ал-Ансорий Абурробиъ розияллоҳу анҳу;

Абдуллоҳ ибн Ғосил Абу Ҳанзалата розияллоҳу анҳу;

Абдуллоҳ ибн Каъб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу;

Амр ибн Абу Сарҳ ал-Қурайший Абу Саид розияллоҳу анҳу;

Амр ибн Умайя аз-Зомарий розияллоҳу анҳу;

Амр ибн Ҳазм ибн Зайд розияллоҳу анҳу;

Уқба ибн Амр Абу Масъуд ал-Бадрий розияллоҳу анҳу;

Қайс ибн Саъд ибн Убода ал-Ансорий Абу Амр розияллоҳу анҳу;

Каъб ибн Молик ал-Ансорий Абу Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу;

Каъб ибн Ужара ибн Умайя ал-Ансорий розияллоҳу анҳу;

Кулайб оталарининг исми келмаган розияллоҳу анҳу;

Муҳаммад ибн Маслама ал-Ансорий Абду Абдураҳмон  розияллоҳу анҳу;

Муҳаммад ибн Абу Жаҳм ибн Хузайфа розияллоҳу анҳу;

Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазм ал-Ансорий Абу Абдулмалик розияллоҳу анҳу;

Муҳаммад ибн Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу;

Муоз ибн Ҳорис ал-Ансорий розияллоҳу анҳу;

Молик ибн Амр ибн Атик розияллоҳу анҳу;

Молик ибн Робия ал-Ансорий розияллоҳу анҳу;

Муғира ибн Ахнас ас-Сақофий розияллоҳу анҳу;

Маъқил ибн Синон ал-Ашжаий Абу Абдураҳмон розияллоҳу анҳу;

Махрома ибн Навфал ал-Қураший розияллоҳу анҳу;

Миқдад ибн Асвад ал-Ҳазромий Абу Маъбад розияллоҳу анҳу;

Маъмур ал-Хосий розияллоҳу анҳу;

Навфал ибн Муовия ад-Дайлий розияллоҳу анҳу;

Ҳинд ибн Ҳорис ал-Асламий розияллоҳу анҳу;

Абу Шурайҳ ал-Каъбий ал-Хузоий розияллоҳу анҳу;

Абул Юср ал-Ансорий розияллоҳу анҳу;

Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳу;

Сабиату бинти Ҳорис ал-Асламий розияллоҳу анҳо;

Манбалар рўйхати:

  1. “Сияр Аъламу ан-Нубало”, Имом Шамсиддин аз-Заҳабий;
  2. “Усдул Ғоба фий маърифати ас-Саҳоба”, ибн Асир;
  3. “Истиъаб”, ҳофиз ва имом ибн Абдул Барр.

Мирҳамидов Обид
“Саъдулла ота” жоме масжиди имом-хатиби

vakillik.uz

4102 марта ўқилди

Мақолалар

Top