Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Агар сенга ердаги кимса зулм қилса, Аллоҳ таолонинг адолатини унутма!”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Ўзинг уруш майдонидан узоқда бўла туриб, шижоат ҳақида гапиришинг бунча осон бўлмаса!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Бошқаларнинг ҳаётини ёритиб, ўзини ёндириб, эритган шам каби бўлма!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Жамиятимиздаги ғалати ишлардан бири – ўзинг ҳақингда сен ҳам билмайдиган қиссани эшитишингдир.

Иброҳим Фиқий

*****

Жоҳил кимсанинг тортишувда чекиниши қийин масала.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Баъзилар гумонга ишониб сени сотиб юборади. Баъзилар айбларинг бўлишига қарамай, сени сотиб олади.

“Фикр дурдоналари”

*****

Агар сенга ердаги кимса зулм қилса, Аллоҳ таолонинг адолатини унутма!

“Фикр дурдоналари”

*****

Пулинг кўпайиб, ишларинг юришганда, дўстларинг қаторида кўплаб ҳасадчи, иккиюзламачи, лаганбардор “дўстлар” ҳам кўпаяди.

“Фикр дурдоналари”

*****

Дўстларинг орасида сунъийлик нималигини билмайдиган, ниқобдан фойдаланмайдиган, сени хурсанд қилишга интиладиган, маҳзун бўлсанг, бирга маҳзун бўладиган кишиларнинг борлиги саодатдандир.

“Фикр дурдоналари”

*****

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

3021 марта ўқилди

Мақолалар

Top