Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарсага эга бўлсанггина бой ҳисобланасан”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. 

Ҳеч кимни масхара қилма, паст санама, одамларнинг устидан кулма. Чунки, эртага аҳволинг қандай бўлишини билмайсан!

Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ

*****

Олдинлари ҳақиқий юз деб ўйлаганимиз юзлардан ниқобларнинг тушиши жуда оғриқлидир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарсага эга бўлсанггина бой ҳисобланасан.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

  • Агар 10 йил табибларсиз қолсак, даволанишни йўқотамиз.
  • Агар 10 йил муҳандис-инженерларсиз қолсак, тартиб-интизомни йўқотамиз.
  • Агар 10 йил адвокатларсиз қолсак, адолатни йўқотамиз.
  • Аммо 10 йил муаллимларсиз қолсак, табибларни ҳам, адвокатларни ҳам, муҳандисларни ҳам йўқотамиз.

Тарих муҳрлаган сўзлар

*****

Адолат қарор топган пайтда ҳатто ҳайвонлар ҳам тартиб-интизомга риоя қилади.

Иброҳим Фиқий

*****

Ёлғонни фош этадиган энг афзал нарса – кунлардир.

Аббос Сабоҳ

*****

Сукут сенга бошқаларнинг ақлларида кезиш имконини беради.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Бир нарсани йўқотиш бизга унинг қийматини, қадрини англатади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Хотиржам ҳолатда ейиладиган бир бурда нон безовталик билан тановул этиладиган зиёфатдан яхшидир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Бир инсонни синаб кўриб, сенга дўст бўлишга ярамаслигини аниқласанг, энди уни ўзингга душман қилиб олишдан эҳтиёт бўл.

Тарих муҳрлаган сўзлар

*****

Диннинг ҳаммаси хулқдир. Ким сендан хулқда ўзиб кетса, динда ўзиб кетган бўлади.

Тарих муҳрлаган сўзлар

*****

Поклик нақадар гўзал! Энди шу поклик, тозалик ақлимизда ҳам бўлса нақадар улуғдир!

Тарих муҳрлаган сўзлар

 

*****

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

2060 марта ўқилди

Мақолалар

Top