Мақолалар

МЎМИН ЎТМИШ ВА КЕЛАЖАКДАН ҚЎРҚУВДАДИР

"Мўмин банда икки хавф ўртасидадир. Биринчиси: ўтган гуноҳларидан қўрқадики, уларни Аллоҳ нима қилганини билмайди. Иккинчиси: умрининг қолган қисмида бошига нима ҳалокатлар келишини билмайди”[1].

Бундай икки хавф орасида турган мўмин, шубҳасиз, дунё ҳаётига илтифот этмайди. Имони саломат бўлиши учун қайғурадиган мўмин, фақат Ҳаққа ёлвориш ва сиғинишгина саодат эканини англаб, жаҳаннам азоби ва Аллоҳнинг ғазабига учрамаслик учун зўр бериб ҳаракат қилади. Эртадан кечгача кайфу сафо суриш билан умрини ўтказадиган, охират ҳақида ўйламайдиган  киши  ҳеч  қачон  комил  ва  етук  мусулмон бўлолмайди.

Ҳукм ва тақдирига рози бўлмаганларга буюк Аллоҳ: "Ким менинг тақдиримга рози бўлмаса, юборган балоимга сабр қилмаса, ўзига мендан бошқа маъбуд қидирсин", деб ўз ҳукмини эълон қилганки, бу банда учун жуда катта таҳдид, қўрқинчли ва айни пайтда буюк ҳақиқатдир.

 

Шайх Муҳаммад Зоҳид Қўтқунинг

“Мўминнинг сифатлари” китобидан

 

[1] “Рамуз ал-аҳодис” 230/15 ровий ҳазрати ибн Муборак (р.а.).

2674 марта ўқилди

Мақолалар

Top