Мақолалар

Нишонга урилган гаплар: “Дарахтга озор берадиган нарса болта эмас, балки болтанинг сопи ўша дарахтнинг шохидан эканидир”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Бахтинг калитини бошқа шахснинг ҳамёнига солишдан эҳтиёт бўл!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Агар ўзингнинг нақадар бой эканингни ҳис қилмоқчи бўлсанг, ўзинг ичида турган, пулга сотиб олиш мумкин бўлмаган неъматларни санаб кўр!

 “Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Агар сен тирикчилик учун қийналиб меҳнат қилаётган, камситилаётган кекса аёлни кўрсанг, билгинки, сен уятсизлар ўлкасида яшаётган экансан.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Кўплаб душманларни учратдим. Уларнинг орасидаги энг хавфлилари менинг дўстим эканини даъво қиладиганларидир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ёқимли сўз чиройли қушга ўхшайди. Тилингдан чиқиши биланоқ бошқаларнинг дилларида сайрайди.

“Фикр дурдоналари”

*****

Дарахтга озор берадиган нарса болта эмас, балки болтанинг сопи ўша дарахтнинг шохидан эканидир.

“Фикр дурдоналари”

*****

Донишманд айтди: “Уч нарсадан фойда йўқ:

  • Бахилнинг қўлидаги молдан;
  • Қўрқоқнинг қўлидаги қиличдан;
  • Мунофиқнинг қўлидаги қаламдан”.

“Фикр дурдоналари”

*****

Ақллар бошқалар билан машғул бўлганда кичрайиб, ўзи билан машғул бўлганда катталашади.

“Фикр дурдоналари”

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

4637 марта ўқилди

Мақолалар

Top