Мақолалар

Ота ким?

Магистр талабаларига бир савол берилди. "Ота ким?" Жавоблар ҳар хил; чиройлиси ҳам, оддийси ҳам бўлди.
Лекин энг афзали бир талабанинг қуйида келтирган жавоби эди.
Ота...
Сен уни катта оёқ киймини киярдинг, оёқларинг жажжилигидан, қоқилиб кетардинг..
Кўз ойнагини тақиб, ўзингни катталардек ҳис килардинг..
Кийимини кийиб воқор сезардинг..
Машинасини калитини беришини сўрардинг. Ўзингни уни ўрнига қўйиб ўзинг ҳайдаётгандек хаёл қилардинг. Арзимас нарса учун иш вақтида унга қўнғироқ қилардинг. Сенга қалб тўла қувонч билан жавоб берарди. Сен билан иш вақтида гаплашгани учун раҳбаридан гап эшитишини ёки ҳамкасби ишини тезроқ бажариб беришини кутиб турганини ё телефон орқали гаплашиш унга ортиқча харажат бўлиб, яна қийинчилик келтириши билмасдинг.
Яна хотиржамгина:
- Дада, келишингизга менга қулпнай шарбатини олиб келинг, - дердинг.
- Жоним билан болам, онангни қийнамагин -а? - деб жавоб берарди. Уйга иш, ҳавонинг иссиғ -у совуғи, заҳмат билан чарчаб сенинг "буюртма"нгни эсидан чиқиб қолса, келиши билан:
- Дада шарбат қани? - дердинг. Табассум қилиб, чарчоғини ҳам унутиб, сенинг «бемаъни» талабингни жойига келтириш учун чиқиб кетарди.
Бугун эса....
Бугун сен улғайдинг.
Унинг оёқ кийимини киймайсан. Замондан ортда қолган бўлгани учун..
Либослари, нарсалари, ўртоғларингга бир пайтлар мақтанганнинг мошинасидан ирганасан, менсимайсан. Чунки энди сени у нарсалар қизиқтирмайди. Отангни қарашлари эса, сеникига мос келмай қолди.
Оғайниларингдан ўзингча хижолат қилиб, уларнинг олдида отангни қилган ҳаракатлари сени аччиғингни келтиради, асабларингни бузади.
Кечиксанг сендан хавотир олиб қўнғироқ қилса, сенинг юрагинг сиқилади, ўз ҳолингга қўймаганидан нафратланиб кетасан. Агар кўнгли хавотирдан жойига тушмай такрор ва такрор қўнғироқ қилса, унга жавоб қилмай қўяқоласан.
Уйга кеч қайтсанг, масъулиятсизлигинг учун койийди. Сен эса ғазабдан ёнасан. У эса буни билса ҳам оиланинг боши, ҳар бир бошлиқ ўз қўл остиданилардан масъул эканлиги учун тарбиялашдан тўхтамайди.
Унга овозингни кўтарасан, сўзларинг билан қалбини эзасан, унга берган жавобларинг, бақиришларингдан жим бўлиб қолади. Қўрққанлиги учун эмас, балки сени яхши кўргани, сенга мурувват қилганидан.
Кечагина, ёшлик чоғида сени елкасига кўтариб, опичлаб юрарди.
Бугун эса, сени бўйинг уникидан баланд, уни қўлидан ҳам ушлашни хоҳламайсан.
Кечагина гапиришни билмасдинг, чучук тилинг билан гапиришга қиналиб хатолар қилардинг..
Бугун эса, ҳеч ким сенга «жим» дея олмайди.
Қанчалик малол келтирмасин, у сенинг отанг, унутдингми ёки?
Болалигингда сени тентакликларинг, эркалигинг, жинниликларингни кўтарганидек, сен ҳам уни қариган чоғида, беморлигида келтирадиган машаққатларига мамнуниятла бардош бер. Унга марҳаматли бўл.
Сендан бошқалар, отаси йўқлар отасини яна бир бор кўришни орзу қиладилар.
Мендан: «Кимни яхши кўрасиз?» деб сўрашди. Айтдим: «Менга 9 ой интизор бўлган, шодон кутиб олган, моли ва жони (соғлиги) эвазига мени тарбиялаган, «ОДАМ» бўлишим учун кечани кундузга улаган инсонни» дедим.
Отам мен учун тоабад қалбимда энг яхши кўрганим бўлиб қоладилар.
Ҳаммадан узр сурайман-у лекин, шуни биламан, ҳеч ким ОТАга ўхшамайди.
Эй Роббим, вафот этган оталарни кечир. Раҳматинг, жаннатингла қаршила.
Кимнинг отаси ҳаёт бўлса, умрини тоатингда узайтир, ғамларини кетказ, ўзи кутмаган тарафидан ризқлантир, унга Ўз раҳматингни ёғдир, гуноҳларини кечир, жаннатингга кирадиганлардан қил!

Манба: Термизий.уз

5153 марта ўқилди
Мавзулар

Мақолалар

Top