Мақолалар

Хоннинг муҳри босилган Қуръон

Юртимиз, Ислом маданияти ва тарихига оид моддий манбаларга бой туризм манзилгоҳларидан ҳисобланади. Ҳар бир вилоят, шаҳар, туман ва ҳатто чекка қишлоқларда ҳам ўлка хусусиятларига асосланган музейлар мавжуд. Тарихий манбаларга бой, 80 минг донадан ортиқ экспонатларга эга бўлган мамлакатимизнинг кекса, "отахон" музейларидан саналмиш Фарғона ўлкашунослик музейи айниқса диққатга сазовар. Мазкур мезейдаги Қўқон хони Худаёрхоннинг қўлёзма ва ҳужжатлар коллекциясида Худоёрхоннинг сарой кутубхонасидан келтирилган, муқоваси теридан тайёрланган ва сарғиш тусдаги рангда қолипланган Қуръони карим эътиборингизни тортади. Бу қўлёзма кўфий хатида санъаткорона кўчирилган бўлиб, 75 жойига Худоёрхоннинг “вақф фисабилуллоҳ” ёзувли муҳри босилган. Шунингдек, 36 та кичик муҳр бўлиб, унда ҳам “вақф фисабилуллоҳ 1287” деб, унинг ёзилган санаси ҳам кўрсатилган. Оятлар ўртасида 36 жойга ой тамға, ёй, қуёш рамзлари тилло рангда босилган. 
Таъкидлаш жоизки, бу каби манбалар тарихда юртимиз Ислом тамаддунига улкан ҳисса қўшганидан дарак беради.

Саидаброр Умаров

фото Лобар МИРЗО

2670 марта ўқилди
Мавзулар

Мақолалар

Top